Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНЛИК ТАШАББУСКОР ТАДБИРКОРЛАР ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ
2024-08-31 19:50:57 693
Бугун Марғилон шаҳридаги “Олтин водий” МЧЖнинг сифатли металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шу жойда ташаббускор тадбиркорларнинг лойиҳалари натижадорлиги билан танишди.
Кўргазмада сутни қайта ишлаш, қандолат маҳсулотларини хорижбоп, ихшам кўринишда қадоқланиши, текстиль маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётган тадбиркорлар ишига омад тиланди. Экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Тадбиркорларга иш ўрнини кўпайтириш ва бу борада ҳокимлик томонидан кўмак берилиши ҳам айтилди.
Марғилонлик 20 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида ўтказилган мулоқотда “Янги Ўзбекистон” массиви ва шаҳар ҳудудидаги саноат зоналарига жойлаштириш режалаштирилаётган қатор янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
Ёш тадбиркор Абдуллоҳ Шамсуддинов янги массивда лойиҳа қиймати 4,5 млн. доллар бўлган, 1800 ўринли мактаб, коллеж ва боғча қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан таништирган бўлса, Муҳаммаджон Ғаниев массив ҳудудида 2 млрд. сўм бўлган ресторан, саноат зонасида эса 1,1 млрд.сўм бўлган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини жойлаштириш бўйича таклифларни илгари сурди.
Абдувоҳид Ризаев эса шаҳар ҳудудида 5 та 7 қаватли турар-жой биноси шундан 1-2 қаватлар савдо маркази, ер ости ва ер усти автотураргоҳлар, уч юлдузли меҳмонхона ва 100 ўринли боғча қуришга киришган. Ушбу иншоотларни қурилишини жадаллаштириш бўйича банк кредити сўраб қилган мурожаати ҳам ўрганиб чиқилиб, тегишли ёрдам қилинадиган бўлди.
Билдирилган ҳар бир таклифлар бўйича биргаликда ишлашга келишилди, мурожаатларга ечим белгилаш юзасидан эса масъуллар бириктирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram