Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЧЕМПИОН ХОНАДОНИДА
2024-09-03 21:21:49 446
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Қўштепа тумани Шомирза қишлоғида яшовчи, Париж Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича олтин медални қўлга киритган Ёрқинбек Одилов хонадонида бўлиб, чемпионнинг ота-онаси ва маҳалладошларини ушбу тарихий ғалаба билан қутлади.
Ёрқинбек Одилов Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларида 1 сентябрь куни, пара енгил атлетика бўйича F57 классининг найза улоқтириш баҳсларида иштирок этиб, 50.32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. У ушбу ғалаба билан Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сонини 5 тага етказди.
Вилоят раҳбари самимий мулоқот чоғида Ёрқинбек каби спортчиларимизнинг эришган ғалабаси барчага катта ғурур ва ифтихор бағишлаганини, уларнинг матонат ва иродаси ёшларга намуна эканлигини алоҳида қайд этди.
Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунга қадар Паралимпия ўйинларида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram