Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА “РЕГИСТОН” ХУСУСИЙ МАКТАБИ ОЧИЛДИ
2024-09-03 21:40:48 453
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида фаолиятини бошлаган “Регистон” хусусий мактабининг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.
Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими янги ўқув маскани фарғоналик ёшлар учун ҳақиқий билим даргоҳига айланишига, педагогик жамоа фаолияти омадли ва муваффақиятли бўлишига ишонч билдирди. Вилоятда таълим сифатини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш борасидаги ишларда ўқитувчиларнинг хизмати катта эканлигини қайд этиб, нодавлат таълим муассасаларининг ўрни ҳам тобора ошиб бораётганлигини таъкидлади.
Айни кунда вилоятимизда 85 та нодавлат таълим муассасалари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда қарийб 17 мингга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Жорий йилда яна 21 та хусусий мактаб ташкил этилиши режалаштирилган.
“Сой бўйи” МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мактаб 2024–2025-ўқув йилидан бошлаб вилоятимизда 500 нафар 1-11-синф ўқувчилари билан илк фаолиятини бошлади. Бу ерда математика, инглиз тили, IT йўналишлари чуқурлаштирилиб ўқитилади.
Лойиҳа доирасида 40 млрд. сўм маблағ жалб этилиб, таълим муассасаси бугунгидек кўркам қиёфага келтирилди. Замонавий билим даргоҳи 812 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5 қаватли бинода 55 та синф хонаси, кутубхона, стадион, фаоллар зали ҳамда ошхона мавжуд.
Рамзий лента қирқилиб, вилоят раҳбарлари ва меҳмонлар таълим муассасасида ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram