Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЛОЛАХОН МУРОТОВАНИНГ МУНОСИБ ИЗДОШЛАРИ КАМОЛ ТОПАДИ
2024-09-04 14:23:41 387
Фарғонадаги Экошаҳарда Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабида «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбири кўтаринкилик билан ташкил этилди.
Тантанали тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барчани янги ўқув йили ва замонавий қиёфа касб этган касб-ҳунар мактаби билан табриклади. Мамлакатимизда сифатли таълимга қаратилаётган эътиборнинг замирида ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар ўрганишлари турганлигини қайд этди.
Лола Муротова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси бўлган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қаҳрамон опа номидаги мазкур касб-ҳунар мактаби ташкил этилиб, ўқувчиларни қабул қилди. Президентимиз яқинда вилоятимизга ташрифи чоғида мактаб фаолияти билан танишди, ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Президентимиз таъкидлаганидек, Лола опа ўзбек аёлининг нималарга қодирлигини кўрсатди, шу билан бирга, жуда камтар ва соддадил эди. Фидокорлиги, меҳнатсеварлиги билан юртимиз ривожи ва ободлигига катта ҳисса қўшган эди. Бу жиҳатлар ёшларга ўрнак бўлиши, улар касбни яхши ўрганиши керак.
Тадбирда бу алоҳида эътироф этилиб, Лола Муротованинг хотирасини абадийлаштириш, бой тажрибани ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида ушбу таълим даргоҳи ташкил этилгани таъкидланди.
Вилоят ҳокими мазкур таълим масканига хориждан қишлоқ хўжалиги соҳасининг малакали, тажрибали мутахассисларни, олимларни жалб қилинишини, шунингдек, мактабнинг ўқитувчилари ривожланган давлатларда тажриба алмашишга юборилишини маълум қилди.
Касб-ҳунар мактаби 480 ўринга мўлжалланган бўлиб, 7 та йўналишда кадрлар тайёрланади. Ўттиздан ортиқ аудиториялар, еттита лаборатория, компьютер хоналари, фаоллар зали ва музей барпо этилган. Шунингдек, 150 ўринли турар жой, спорт зали, мини-футбол майдончаси, устахона, иссиқхона ва машғулотлар учун автодром ўқувчилар ихтиёрида бўлади.
Хайрулло Бозоров Мустақиллик дарсида иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берди. Фақатгина билим ва таълим инсонга ҳаётда энг катта куч бўлишини қайд этиб, янги касб-ҳунар мактабининг илк ўқувчиларига эзгу тилаклар билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг