Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
2024-09-04 15:56:51 429
Вилоятимизда янги ўқув йилида кўплаб нодавлат таълим муассасалари ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Бу эса таълим сифати ва самарадорлигини янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида иш бошлаган “Rahimov School” хусусий мактабида бўлиб, ўқувчилар учун яратилган имкониятлар билан танишди.
Хусусий мактаб раҳбари Абдуллоҳ Шамсутдинов мактабда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди.
Мазкур мактабга 20 млрд. сўм ёш тадбиркорнинг ўз маблағи йўналтирилди. 300 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб Мустақиллик байрами арафасида тантанали очилди.
Вилоят ҳокими Марғилон шаҳридаги "Зийрак" хусусий мактабида ҳам бўлди, мазкур мактаб 400 ўринли бўлиб, бўш турган бинода 10 млрд. сўм маблағ эвазига тадбиркор Абдулфаттох Нурматов томонидан бунёд этилди.
Янги очилган мактаб жамоасини табриклаган вилоят ҳокими, сифатли таълим-тарбия бериш энг муҳим устувор вазифа эканлигига тўхталди. Хусусий мактабларда ўқувчилар учун етарли шароитлар яратилаётганлигини қайд этиб, билимли, маърифатли, юксак салоҳиятли ёшларни тарбиялашда муваффақиятлар тилади.
Ушбу янги мактабга қабул қилинган ўқувчиларга ҳам "Президент совғалари" топширилди, шундан сўнг мактабда яратилган шароитлар билан танишилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram