Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОР МЕБЕЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА
2024-09-04 17:51:21 429
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Марғилон шаҳридаги “Надирмат” кичик саноат зонасида ташкил этилган мебель ишлаб чиқариш корхонаси ва сотув бўлими фаолияти билан танишди.
Тадбиркор Илҳомжон Мирзааҳмедов раҳбарлигидаги "ILHOME" корхонаси бугунги кунда буюртма асосида мижозларга юқори сифатли мебель хом ашёлари ва маҳсулотларини етказиб бермоқда. Бу ерда юздан ортиқ ёшлар иш билан банд. Вилоят раҳбари бундан бир йил олдин унинг фаолияти билан танишиб, замонавий кўргазма зали, сотув бўлимини ташкил этиш, корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича таклиф берганди. Тадбиркор томонидан таклиф инобатга олиниб, замонавий мебель ишлаб чиқаришда фойдаланадиган хом ашёлар учун кўргазма зали, сотув бўлими бунёд этилди. Хитойдан замонавий дастгоҳлар олиб келинди, янги 24 та иш ўрни яратилди.
Ихчам ва замонавий бу жойда корхонанинг маҳсулотлари ўрин олган. Мижозлар шу ернинг ўзида хом ашёларни танлаб, буюртма қилишлари мумкин. Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатда бу ерда яна бир қатор қулайликлар яратиш ҳамда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай ихчам конструкцияли корхоналарни ташкил этиш бўйича таклифларини берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram