Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЎЗАТОВДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ИШГА ТУШИРИЛАДИ

×

 2024-09-05 09:20:42    326

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизга бириктирилган Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида "Фарғона тажрибаси" асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

2024-2025 йилларда қиймати 66,3 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 44 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш белгиланган. Жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш йўналишларида 18 та лойиҳа ишга туширилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан айни кунларда Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари асосида туманда аҳолини банд қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар олиб бориляпти.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов раҳбарлигида вилоят мутасаддиларидан иборат гуруҳ айни дамда Бўзатовда бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишларга кўмак беряпти.

Хабиб Сирожитдинов вилоят ҳокимлиги томонидан барпо этилган 15 гектарлик узумзорда бўлиб, иш жараёнлари билан танишди. Ушбу узумзор таг қисмидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида тарвуз экилган.

Шу жойда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бу ерга масъул бўлган вилоятимиз вакиллари билан топшириқлар ижроси бўйича мулоқот ўтказди.

"Фарғона Бўзатов Бешариқ деҳқонлари" МЧЖ дала майдонидаги 4 гектар майдонга экилган пиёзларни йиғиштириб олиш жараёни ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда бандлиги таъминланаётган маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилди.

Туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш, ҳар бир маҳаллани ўсиш нуқталарини аниқлаб, оилаларни даромадли қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram