Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
САРМОЗОР - ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД
2024-09-06 21:19:53 821
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан биргаликда Қўштепа туманида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш борасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Сармозор МФЙда қарийб 7 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда тадбиркорлик ривожланган бўлиб, ҳунармандчилик, пойабзал ишлаб чиқариш, мебелсозлик, иссиқхона маҳалланинг асосий драйверига айланган. Жорий йилда 2-сектор ва маҳалла еттилиги томонидан 50 та кичик ва микролойиҳалар дастури ишлаб чиқилган. Шу йилнинг ўтган даврида 37 та лойиҳа ишга туширилди, 560 та иш ўрни яратилди. Йил якунига қадар яна 13 та лойиҳалар ишга туширилади. Муҳими, маҳалла ишсизликдан холи, тадбиркорлик ривожланаётган ҳудуд бўлди.
Ўрганишлар давомида маҳалладаги 6 та объектлар билан танишилди. Вилоят ҳокими “Sharq ravon” МЧЖнинг фаолияти билан танишиб, янги маҳсулотларни кўздан кечирди. Бу ерда тайёрланаётган пойабзал маҳсулотлари сифати ва ҳамёнбоплиги билан харидоргир. Айни кунларда 200 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан банд. Тадбиркор Жаҳонгир Абдужалиловнинг саъй-ҳаракати билан пойабзал учун зарур бўладиган хом ашёлар тўлиқ маҳаллийлаштирилди. 1,5 млн. долларлик маблағ сарф этилиб, гранулаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ердаги маҳсулотлар хорижникидан асло қолишмайди.
Хайрулло Бозоров тадбиркор билан суҳбатда тармоқни янада кенгайтириш, маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш зарурлигини билдирди.
“M.R. Tex” қўшма корхонасида трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда ҳам 100 дан зиёд хотин-қизлар учун иш ўрни яратилган. Вилоят раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди. Маҳалладаги “Малика пойабзаллари” МЧЖда пойабзаллар тайёрланмоқда. 40 нафар ёшлар иш билан таъминланган. Тадбиркор билан мулоқотда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклифлар берилди.
Вилоят раҳбари мазкур маҳаллада яқинда иш бошлаган мебель ишлаб чиқариш ҳамда сут ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлди. Тадбиркорларнинг режалари билан қизиқди. Маҳалла еттилигига ҳар бир оилани даромадли қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram