Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНСА, ИШ ЎРНИ ВА ДАРОМАД БЎЛАДИ
2024-09-06 21:44:46 911
Қўштепа тумани Қувурбоши МФЙда янги барпо этилган хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуаси яқинда ўз фаолиятини бошлади. Тадбиркор Мақсуджон Каримов томонидан қарийб 3 млрд. сўм маблағ сарф этилди. 20 та иш ўрни яратилди. Вилоят раҳбари ўрганишлар мобайнида мазкур мажмуада бўлиб, тадбиркор билан суҳбатлашди. Тадбиркор бўш турган қаватларда ўқув марказини ташкил этиш, замонавий сервис хизматларини йўлга қўйиш борасида таклифларини билдирди.
Хайрулло Бозоров ДХШ асосида қурилаётган маҳалла биносини бориб кўрди, қурилиш жараёнини тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Мазкур маҳалладаги бўш турган бинода мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғи ташкил этилган бўлиб, ўндан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Маҳалла марказидаги ободонлаштириш ишлари, бўш турган бинолардан самарасиз фойдаланилаётгани танқид қилинди.
Эшонгузар МФЙда ёш тадбиркор Шавкатилло Мукаррамов томонидан ташкил этилган мих ишлаб чиқариш тармоғи билан танишилди. Маҳалланинг 15 нафар ёшлари бу ерда иш билан банд. Вилоят раҳбари тадбиркорга тармоқни янада кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram