Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ TÜGİAD – ТУРКИЯ ЁШ ИШБИЛАРМОНЛАРИ УЮШМАСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ.
2024-09-07 15:34:35 933
Учрашувда турк ишбилармонлари томонидан вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ва лойиҳалар муҳокама этилди.
Туркиялик инвесторлар 2 кун давомида Экошаҳар, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда бир қатор корхоналарда бўлиб, вилоятимизнинг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти билан танишишганлигини маълум қилиб, савдо ва инвестиция тармоқлари бўйича ҳамкорлик қилишга киришиш ниятида эканликларини қайд этдилар.
Самарали ўтган учрашувда вилоятимиз ҳудудида тиббиёт, рақамли таълим, мебелсозлик соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек, Фарғона вилоятида икки ҳудуд тадбиркорлари учун зарур бўлган Тадбиркорлар уюшмасини ташкил этиш ҳамда туркиялик текстиль соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорларни Фарғонага жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram