Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВА ИШСИЗЛИК ВА КАМБАҒАЛЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ

×

 2024-09-10 09:28:15    575

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Қува туманида бўлиб, маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. “Қақир” МФЙдаги хонадонларда аҳоли билан мулоқот қилди, маҳалла еттилигига оилаларни даромадли қилиш, камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Қува туманини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида 65 та маҳаллалардаги 49 026 та хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик йўналишида “йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Хусусан, 3768 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланади, шундан 803 нафари имтиёзли кредит,1602 нафари субсидия олиш, 221 нафари касбга ўқитиш орқали доимий иш ўрнига эга бўлади. Имконияти чекланган, ишлаш истагида бўлган 572 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланяпти.

Ҳар бир маҳалланинг драйвери аниқланиб, шу асосда амалий ишларга киришилди. Шу билан бирга МФЙларда 87 та кооперациялар ташкил этилиб, уларга 1837 та хонадонлардан 2421 та ишсиз фуқаролар бириктирилди. 1748 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг кредит олишларига кўмаклашиляпти.

Вилоят ҳокими Қақир МФЙда атиргулчилик, кўчатчилик, иссиқхона, тикувчилик маҳалланинг драйвери бўлиши кераклигига эътибор қаратиб, ҳар бир оилада мазкур йўналишларни йўлга қўйиш борасида туман секторлар раҳбарларига топшириқлар берди.

Маҳалладаги 15 та эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонида бўлиб, уларга амалий кўмак бериш бўйича тегишли тадбирлар белгиланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram