Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР САНОАТ ЗОНАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ ОШМОҚДА

×

 2024-09-10 19:50:54    638

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга “Қўқон” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидаги янги лойиҳалар билан танишди.

Мазкур зона 60 гектар майдонда ташкил этилган бўлиб, шундан муҳандислик-коммуникация ва йўл-инфратузилмаси учун 10,1 гектар ҳамда лойиҳа жойлаштирилиши мумкин бўлган ер майдони 49,9 гектардан иборат. Бугунги кунда 33,6 гектар ер майдонларига қиймати 424,6 млрд. сўм бўлган 63 та лойиҳалар жойлаштирилди. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 2550 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳозирда қиймати 210 млрд. сўм бўлган 22 та лойиҳалар ишга туширилди. Бундан ташқари, 2024-2025 йиллар давомида қиймати 214,6 млрд. сўм бўлган лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 2396 та янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят ҳокими саноат зонасидаги қишлоқ хўжалиги техникалари, қишлоқ хўжалиги, электротехника ҳамда арқон ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди.

“Бек плинт савдо” МЧЖ томонидан электротехника соҳасида - кабел ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 2 млрд. сўм маблағ сарф этилди. 15 та иш ўрни яратилган корхона маҳсулотларига талаб юқори. Эндиликда пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳам ишлар бошланган. Вилоят раҳбари тармоқни янада кенгайтириш, маҳсулот сифатига эътибор қаратиш бўйича кўрсатмалар берди.

“Comfy Trade” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 6 млрд. сўм бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. 25 нафар ишчи-ходим бандлиги таъминланди. Маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда.

Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва қўшимча янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар берди.

Масъулларга саноат зонасининг бўш майдонларига истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш, тадбиркорларни бу ерга жалб этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram