Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ УЧКЎПРИК ТУМАНИДАГИ ЎРГАНИШЛАРИ ДАВОМИДА ЯНГИ ИШГА ТУШИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БЎЛИБ, ИШ ЖАРАЁНЛАРИ, МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БИЛАН ТАНИШДИ.
2024-09-26 20:53:35 685
“Sandos shoes” пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси йил бошида ишга тушди. 80 та иш ўрни яратилди. Ишчилар ишлаш ҳолатига қараб 2,5-4 млн. сўмгача иш ҳақи тўланмоқда. Маҳсулотлар Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Йилига 700-800 минг жуфт пойабзаллар тайёрлаш кўзда тутилган. Тадбиркор Умиджон Исақов бу ердаги иш жараёнлари, тайёр маҳсулотлар билан яқиндан таништирди, келгуси ишлари хусусида маълумотлар берди.
Хорижлик инвестор Муҳаммад Албузон Кхиро “Lovin” бренди остида эркак ва аёллар учун уй кийимлари ишлаб чиқариш текстиль корхонасига асос солди. 50 нафар маҳаллий аёл-қизларни ишли қилди. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда, асосан Россия ва Қозоғистон давлатларига буюртма асосида етказиб берилади. Ойига 30 мингтагача маҳсулотлар тайёр ҳолатга келтирилади.
“Баҳодиров Акбаржон” оилавий корхонаси томонидан эса матоларни бўяш хизмати йўлга қўйилди. Ушбу иш билан 20 киши банд. Ойига 100 тоннагача матолар сифатли қилиб бўялади. Тадбиркор Баҳромжон Абдуллаев иш жараёнлари билан таништирди.
Шу куни саноат зонаси ҳудудига жойлаштирилган яна бир қатор ишлаб чиқариш тармоқлари фаолияти билан ҳам танишилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир ишлаб чиқариш тармоғи билан танишар экан, асосий эътибор иш ўрни яратиш, одамларни ойлик даромадини оширишга кўмаклашиш ва экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram