Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧКЎПРИК ТУМАНИДА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ, ТАДБИРКОРЛИК, ОИЛАЛАРНИНГ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-09-28 12:01:58 581
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманидаги ўрганишлари давомида маҳаллабай ишлаш, тадбиркорлик, оилаларнинг даромадини ошириш борасидаги ишлар билан танишди.
“Мирзахўжа” МФЙда 650 та хонадон бўлиб, тунукачилик ва пайпоқ ишлаб чиқариш анча ривожланган. Маҳаллада 75 та хўжалик тунукачилик билан шуғулланади.
Маъмуржон Абдуллаев маҳаллада бўш турган бинони олиб, тунукачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади, Собиржон Мирзаев ҳам ушбу иш билан машғул. 10 нафар маҳалладошларини шу ишга жалб қилди.
Абдумажид Жўраев эса трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 40 та аёл-қизни ишли қилди. Ғуломжон Ўлмасов хонадонида ҳам ушбу маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Саноатхон Ғаниева пайпоқ ишлаб чиқариш сир-синоатларини ўрганиб, шу ишни маҳаллада кенгайтира бошлади. 30 нафар маҳалладаги аёл-қизлар иш билан таъминланган. Маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорт қилиняпти.
Ғиждон МФЙда ҳам пайпоқ ишлаб чиқариш оммалашди. Мансур Акбаров 100 млн. сўм кредит олиб ушбу фаолият билан шуғулланиб, маҳалладошларини ҳам бу ишга жалб қилди. Вилоят раҳбари билан суҳбатда 1 млрд. сўм банкдан кредит олиш имконияти бўлса тармоғини янада кенгайтириб, иш ўрнини ҳам кўпайтиришни мақсад қилганини маълум қилди.
Сайёра Ғофурова асосан болалар учун кийим-кечак ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. 20 нафар аёллар меҳнат қилмоқда, касаначиликни ҳам йўлга қўйган. Бобошбекда ҳам цех очганини маълум қилди.
Ниҳол МФЙда “Умид барҳаёт” оилавий корхонаси томонидан электр кабеллари ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилди. Айни кунларда 22 турдаги маҳсулотлар ички бозорга сотиляпти. Вилоят раҳбари бу ердаги жараён ҳамда тармоқни кенгайтириш ишлари билан танишди.
“Ниҳол текс” корхонасида пайпоқ ишлаб чиқариш цехи фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда 20 та иш ўрни яратилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир тадбиркор ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ишга туширилган корхоналар фаолияти билан танишиб, иш ўрнини кўпайтириш, ҳар бир маҳаллани бирор йўналишга ихтисослаштириш, маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ва хориж бозорларига ҳам кириб бориш кераклиги бўйича тавсиялар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram