Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН ШАХМАТ ФЕДЕРАЦИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ БЎЛИМИНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-09-28 20:05:46    861

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятдаги шахмат клуби раҳбарлари, шахмат бўйича мураббийлар, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳам онлайн қатнашди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят ҳудудий бўлимининг янги таркиби ҳамда бўлим раиси, ўринбосарлари, ижрочи директори ва аъзолари тасдиқланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон шахмат федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси конференциясига Фарғона вилоятидан делегатлар сайланди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят ҳудудий бўлими раиси, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўз олиб, Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда спортнинг барча турларини ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибори ҳақида тўхталди. Хусусан, шахмат ҳам тобора оммалашиб бораётганлиги айтиб ўтилди.

Яқинда Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 3 ўринни эгаллагани ҳам мамлакатимизда кучли, билимли, иқтидорли ёшлар етишиб чиқаётганлигини, Ўзбекистон ёшлари қандай кучга, билимга эга эканлигини дунёга танитгани фахр билан таъкидланди.

Фарғонада ҳам шахматни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди, туман ҳокимларига туман даражасида шахмат бўлимлари очилиб, унга ҳокимлар бошчилик қилиши таъкидланди, Президентимиз топшириқлари асосида ҳар бир мактабларда шахмат клублари, тўгараклари очиш кераклиги қайд этилиб, ҳокимлар бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб бериши кераклиги айтилди. Шахмат бўйича ҳам вилоятимиздан умидли спортчиларни тарбиялаш бўйича масъулларга вазифалар юкланди. Шаҳар ва туман ҳокимлари ўз ҳудудидан келиб чиққан ҳолда шахмат билан бирга яна битта спорт турини оммалаштиришга бош бўлиши бўйича топшириқ берилди.

Маълумот ўрнида, шахмат спорт тури бўйича вилоятимиздаги шахмат клублари, спорт мактаблари ҳамда умумтаълим мактабларида ташкил этилган жами 921 та гуруҳда 13 минг нафарга яқин спортчилар шуғулланиб келмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram