Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ” ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАНТАНАЛИ ВАЪДА БЕРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-09-30 08:58:32 740
Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида жорий йилда ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, ўқувчиларнинг ота-оналари, ҳарбийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят раҳбари Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Темурбеклар мактаби” том маънода юртимизнинг эртанги мард ва жасур ўғлонларини тарбиялайдиган масканга айланганини таъкидлаб, Ватан ҳимоячиси, деган шарафли номга муносиб бўлишда ўқиш, илм зарурлигига эътибор қаратди. Ёшларимизнинг ватанпарвар бўлиб, юртимизга садоқат билан хизмат қилишларида, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларида омад тилади.
Биринчи босқичга қабул қилинган 157 нафар ўқувчи тантанали ваъда бердилар.
Ҳарбий оркестр жамоасининг чиқишлари ва Фарғона «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларининг қўл жанги бўйича маҳоратлари намойиш этилди. Санъаткорларнинг қўшиқлари эса барчага завқу шавқ улашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram