Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

×

 2024-09-30 11:14:33    862

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида қатор ҳамюртларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Данғара туманилик Азиз Норматов ҳам ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик, сабот ва матонат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун “Дўстлик” орденига муносиб кўрилди.

У мураббий сифатида умидли спортчиларни тарбиялаб келмоқда. Спорт мактабида 2017 йилда пара енгил атлетика бўйича тўгаракни ташкил қилди. Тўгаракнинг дарагини эшитган Данғара ва қўшни туманлардан кўплаб йигит-қизлар машғулотларга келади. Шогирдларининг кўнглига йўл топган мураббий тез орада уларнинг орасидан Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинган иқтидорларни кашф қилди. Кўплаб шогирдлари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро мусобақаларда катта ютуқларни қўлга кирита бошлагани мураббийни янада руҳлантирди. Учкўприклик шогирди Моҳигул Ҳамдамова 2018 йил Осиё ўйинларида найза улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритгани мураббий ва шогирдларига катта мотивация берди. Токиода бўлиб ўтган навбатдаги Паралимпия ўйинларида Моҳигул Ҳамдамова чемпион бўлиб, Данғара БЎСМнинг параспорт бўлими довруғини янада сарбаланд қилди. Шогирдининг бу ютуғи эвазига Азиз Норматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Жорий йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз параспортчилари дунё бўйича фахрли 13-ўринни қўлга киритди. Ушбу нуфузли мусобақада қатнашган Азиз Норматовнинг яна бир умидли шогирди, Данғара туманидаги 39-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаҳина Йигиталиева найза улоқтириш дастурида 43.12 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Парижга борган Ўзбекистон спортчилари таркибидаги энг ёш спортчи қизнинг бу ютуғида ҳам тажрибали мураббий Азизжон Норматовнинг фидокорона меҳнатлари мужассам, албатта.

Айни кунларда Азиз Норматов бошчилигидаги тўгаракда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ҳамда Андижон, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах вилоятларидан келган умидли спортчилар Олимп чўққисини кўзлаб машғулотлар олиб бормоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram