Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-09-30 11:29:01 881
Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида 5 нафар фарғоналик таълим фидойилари ҳам бор.
Вилоят ҳокимлигида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят секторлари раҳбарлари, таълим соҳаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барчани Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Янги Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантириш давлатнинг бош вазифаларидан бири сифатида белгилангани, барча куч ва имкониятларимизни ёшларимизнинг интеллектуал ва жисмоний камолоти, уларнинг сифатли таълим олиб, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун сафарбар этилаётганлиги таъкидланди.
Мана шундай улкан ишларда ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни ва меҳнати беқиёс эканлиги қайд этилиб, вилоятимизда таълим соҳасидаги самарадорлик ва ютуқлар, хусусан, таълим сифати рейтингида вилоятимизнинг юқори ўринни эгаллаётгани эътироф этилди.
Тантанали тадбирда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди. Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар устозларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram