Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА УЗОҚ ЙИЛЛАР ИШЛАГАН, СОҲАДА ФАОЛ ВА ФИДОЙИ БЎЛГАН ФАХРИЙЛАР ВА ЭНГ НАМУНАЛИ ИШ ТАШКИЛ ҚИЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАР ИШТИРОКИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-10-01 17:08:42    1115

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Фарғона шаҳрида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вилоят халқ таълими тизимида узоқ йиллар ишлаган, соҳада фаол ва фидойи бўлган фахрийлар ва энг намунали иш ташкил қилган ўқитувчилар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанали тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барча таълим тизимида фаолият олиб бораётган муаллимларни, фахрий устозларни бугунги касб байрамлари билан самимий қутлади.

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган ўқитувчилар ва мураббийлар билан мулоқотда таълим соҳасидаги ишлар сарҳисоб қилиниб, олдинда турган вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланди. Инсон қайси касб эгаси бўлмасин устозларидан таълим-тарбия олиш орқали кўзлаган мақсадларига эриша олиши, ўқитувчилар жамиятининг катта кучи эканлиги қайд этилди.

Фан, технология ривожланиб, сунъий интеллект орқали қилинаётган дунёдаги янгиликлар ҳақида тўхталган вилоят ҳокими, ушбу ривожланган давлатлар қаторига етиш учун ҳаракат қилиш, илм, билим, илм-фанни ривожи кераклигини билдирди. Бу ишларга эришишда эса устоз ва мураббийларнинг ўрни алоҳида эканлиги, уларнинг кўмаклари билан етишиш мумкинлиги айтилди.

Президентимиз ташаббуси билан Учинчи ренессанс пойдеворини қуришга киришилгани, бунинг натижалари эса ёшларнинг дунёдаги турли олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллаб, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтараётганлиги мисолида кўриш мумкинлиги таъкидланди. Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизига яқини ёшлар бўлиб, улар орасида жуда кўп талантли ёшлар ҳам борлиги, уларга яхши билим бериб, иқтидорларни топиб, сайқаллаб, юзага чиқариладиган бўлса, албатта Беруний, Фарғоний, ал-Хоразмий каби буюк боболаримизнинг давомчилари етишиб чиқишига ишонч билдирилди. Шундай улуғвор, масъулиятли ишларни бажариш эса устоз ва мураббийларимиз қўлида эканлиги яна бир бор таъкидланди.

Тадбир давомида вилоятимиздаги таълим тизимининг барча жабҳаларида энг намунали иш ташкил қилган ўқитувчиларнинг бир гуруҳига “Халқ таълими фидойиси” ва "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари топширилди. Вилоят халқ таълими тизимида узоқ йиллар ишлаган, соҳада фаол ва фидойи бўлган фахрий устозларга сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар тақдим қилинди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан байрам дастури давом этди.