Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури: “Startup tashabbuslari” лойиҳаси тақдимоти

×

 2018-09-05 11:52:17    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат  ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш  учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари  яратиб  бандлигини  таъминлаш, уларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали мажлислар залида  “Startup tashabbuslari     нима?” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Инновацион ғоя ва стартап-лойиҳаларни интенсив қўллаб-қувватлаш дастури ёшлар учун ўз инновацион ғояларини амалда синаб кўриш, ўзларининг стартапларини яратиш ва тадбиркорлик соҳасида салоҳиятларини  ривожлантиришлари  учун имкониятлар  яратади, – деди лойиҳа координатори  Усмонжон Раҳимжонов. –Бугунги  ўқув семинарида Давлат  дастурида  илгари сурилган ёшлар стартап ташаббуслари ҳақида тушунча берилади. Ўқув семинарлари  Қорақалпоғистон  Республикаси, Тошкент, Самарқанд  вилоятларида ўтказилиб, ўзининг энг яхши лойиҳасини тақдим этган ёшларга совғалар топширилди. Тақдимот куни  экспертлар гуруҳининг энг юқори балини тўплаган  5 та энг яхши ғоя муаллифи   лойиҳани  амалга  ошириш учун 40 млн. сўмдан мукофотни қўлга киритади. Дастурда лойиҳа билан қатнашиш бепул амалга оширилади.

 “Стартап” – бизнесга  янги ғояларни татбиқ этиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, даромад ва иш жойини топиш маъносини англатади. Изланувчан, ташаббускор ёшлар учун Тошкентда бир ҳафталик ўқув курси  мавжуд. Ҳафта давомида ўзлари қизиққан лойиҳа устида кўникмага эга бўлишлари мумкин. Бу ерда уларга лойиҳани амалга оширишни синаш, энг кичик ишчи моделини бозорда сотиш каби тақдимотлар босқичма-босқич амалга оширилади. Мазкур лойиҳа ташаббускорлари  “Ғояни ярат, амалга ошир, ҳаётни янада яхшила! шиорини ўзига дастуриламал қилиб олишган.   

Ўқув-семинар давомида ёшлар ўз саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

 

М.САЛИМОВА.