Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳамкорлик иссиқлик таъминотини яхшилашга хизмат қилади

 2018-09-05 12:05:39    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётгани, мамлакатимизда бизнес юритиш учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилганини эътироф этиш лозим.

 Жанубий Корея иссиқлик таъминоти вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими Шуҳрат  Ғаниев  Ўзбекистонда фаол бизнес юритиш учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб, фарғоналиклар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини таъкидлади. Юзма-юз учрашувлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Вазирлик вакиллари келишувларга асосан Фарғона, Қўқон, Марғилон, Қувасой шаҳарларида иссиқлик таъминотини янада яхшилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида катта ҳажмдаги лойиҳаларни амалга оширади.

 Учрашувда  ҳамкорликни янада ривожлантириш учун имкониятлар ва салоҳият етарли эканлиги айтиб ўтилди. Замонавий технологияларни кенг қўллаш асосида шаҳарларни бошқариш, транспорт тизими ҳамда уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизим ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда. 

Томонлар ҳамкорликни  изчил давом эттириш, иқтисодиёт, энергетика, молия, юқори технологиялар каби йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, гуманитар алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Самимий ва дўстона руҳда ўтган  музокаралар якунида Фарғона вилояти билан Корея Республикаси шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида келишувлар имзоладилар.

Меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорлик билдирдилар. Халқларимиз ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида совғалар топширилди.

 

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.