Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича

 2018-09-29 13:13:45    73

PDF юклаш
Чоп этиш


АХБОРОТ   

Берилган топшириққа асосан жорий йилнинг 19 – 28 сентябрь кунлари 9 та ишчи гуруҳлар томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди.

Ишчи гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарлари бошчилик қилган ҳолда Тошлоқ туманининг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бордилар.

Тошлоқ туманида 33 минг 569 та хонадонларда 193 минг 150 нафар фуқаро истиқомат қилиб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 31 865 та (95%)  хонадонларга кириб чиқилди. Ўрганиш жараёнида турли йўналишларда жами  5 689 та муаммолар аниқланди. Жумладан:

- оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит бўйича 13 та;

- табиий газ ва газ баллон билан таъминлаш бўйича 1 771 та;

- электр энергияси таъминоти бўйича 171 та;

- ичимлик суви таъминоти бўйича 202 та;

- йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 134 та;

- кўмир таъминоти билан боғлиқ 1 383 та;

- мактабгача таълим тизими билан боғлиқ 169 та;

- халқ таълими тизими билан боғлиқ 9 та;

- соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ 229 та;

- ишга жойлаштириш бўйича 232 та;

- банк кредити билан боғлиқ 244 та;

- тадбиркорлик бўйича 19 та;

- уй-жой масаласи бўйича 327 та;

- моддий-ёрдам бўйича 354 та;

- бошқа масалалар билан боғлиқ 430 та муаммолар аниқланган.

Мазкур муаммоларни 4 931 таси ёки умумий мурожаатларнинг 86,7 фоизи бартараф этилди.


1. Аҳолини газ, электр энергия ва кўмир билан таъминлаш бўйича:

Табиий ва суюлтирилган газ бўйича 1771 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, 1733 таси (97,9%) ҳал этилган. Ушбу соҳада мурожаатларнинг асосий қисми маиший газ баллон ҳамда суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича бўлмоқда.

19-26 сентябрь кунлари туман аҳолисига 3317 дона (1,2 млрд. сўмлик) маиший газ баллонлари тарқатилди, шунингдек, 7 355 дона газ баллонлари 147,1 тонна суюлтирилган газ билан тўлдириб берилди.

Тошлоқ тумани аҳолисига 2018-2019 йил куз-қиш даври учун 7 минг 486 тонна кўмир ва кўмир брикет маҳсулотлари етказиб бериш жорий йил октябрь ойидан бошлаб берилиши режалаштирилган бўлиб, ўрганиш  даврида (19-25 сентябрь кунлари) 374 тонна (5%) кўмир етказиб берилди.

Тумандаги ижтимоий соҳа объектлари учун 2 651 тонна кўмир бериш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда жами 2 275 тонна (85,8%), жумладан, Мактабгача таълим бўлими 590 тонна (83%), умумий ўрта таълим мактаблари 1380 тонна (87%), Соғлиқни сақлаш муассасаларига 305 тонна (87 %) кўмир билан таъминланди.  

Электр таъминотини яхшилаш бўйича жами 171 та муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, 97 таси (56,7%) ҳал этилган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида туманга 80 нафардан ортиқ ходимлар ҳамда махсус автомашиналар жалб этилиб, 4 та ҳар хил қувватга эга трансформаторлар, 252 та темир-бетон таянчлар, 72 дона ёғоч таянчлар, 432 кг ҳар хил турдаги очиқ симлар, 37 дона металл конструкциялари, 24 дона коммутацион аппаратлар, 264 метр коммутация симлари, 152 дона изоляторлар (жами 728 млн. сўмлик) олиб келиниб қурилиш-монтаж ишлар олиб борилмоқда.

19-26 сентябрь кунлари Гузарбоши, Суфилар, Тошлоқ, Қипчоқариқ МФЙлари ҳудудига 4 та ҳар хил қувватга эга қўшимча трансформаторлар ўрнатилди.

19 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 32 та кўчаларида  жами 324 та темир-бетон ҳамда ёғоч таянчлари ўрнатилиб, ҳозирда таъмирлаш-монтаж ишлари бажарилмоқда.

Янги йўл, Хотинқуми, Арабмозор, Варзак ҳамда Тошлоқ МФЙ ҳудуддларида жойлашган 15 та трансформатор пунктлари, 9,6 км электр тармоқлари ҳамда таянчлардаги носозликлар бартараф этилди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиши давомида келиб тушган мурожаат ва таклифлар асосан  электр тармоқларини таъмирлаш, ностандарт ёғоч устунларни янгилаш, қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатиш ишларини ташкил этди.

Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги жами 51 та маҳаллалардаги 30 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларининг, 6 та ижтимоий соҳа муассасалари ва 98 та тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти янада яхшиланди.

2. Тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича:

Туманда жами 147 дона сув қудуқлари ва 275 км ичимлик суви тармоқлари мавжуд бўлиб, сувлаштириш даражаси 56% ташкил этади.

Ўтказилган ўрганишларда 202 та мурожаат тушган. Ушбу мурожаатларни ҳал этиш мақсадида туманда бугунги кун ҳолатига 11 та ичимлик сув минораси таъмирланди, 13,2 км траншея қазилди, 19,6 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 17 та сув насоси ўрнатилди, 12 та ичимлик тармоғидаги носозликлар бартараф этилди.

Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида қўшимча 2350 та хонадон ёки 9400 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 78 фоизга кўтарилади.

3. Ички йўлларни ҳолатини яхшилаш бўйича:

Тошлоқ туманида 860,6 км ички йўллар мавжуд бўлиб, уларни  317,4 км (36,8 % ) қисми таъмирталаб ҳолатда.

Аниқланган муаммоларни  бартараф этиш бўйича жами 27 тадан ортиқ йўл қурилиш техникалари жалб этилиб 36 та МФЙ ҳудудидаги 50 та кўчаларда 19,075 км ички йўллар шағаллаштирилди ва Найманбўстон МФЙ 29-мактабга кириш йўли 600 метр ва Меҳнатобод қишлоғи Янги йўл кўчасига 222 метр асфальт ётқизилди. Ички йўлларни шағаллаш ишлари давом этмоқда.

Умум фойдаланувдаги 4Р 140 “Марғилон – Қува – Марҳамат”, 4Р-127а Марғилон шимолий айланма автомобил йули, 4К 839 “Тошлоқ – Қоратепа”, 4К 840 “Яккатут Бўстон Қоратепа”, 4К 842 “Заркент – Турват”, 4Н 837 “Заркент – Қумариқ” ва 4Н 838 “Бақай – Қўчқорчи – Арабмозор” автомобил йўлларида пайдо бўлган 210 м2 чуқур-чаноқлар  бартараф этилди. 4Р-140  “Марғилон – Қува – Мархамат”, 4Р-127а Марғилон шимолий айланма автомобил йули, 4Н 838 “Бақай – Қўчқорчи – Арабмозор” автомобил йулларида жами 7-жойда  пиёдалар ўтиш жойлари белгиланди.

Мурожаатда кўрсатилган 34 та ички йўлларни (22,8 км) асфальт билан таъмирлаш учун 4 млрд. 560 млн. сўм маблағ (9641 тонна асфальтобетон маҳсулоти, 675 тонна битум)талаб этилмоқда.

4. Ўтказилган ҳашарлар бўйича:

Туманнинг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг 22-23 сентябрь  кунлари умумхалқ ҳашарлари ташкил этилди.

Ҳашарларда жами 50 745 нафар аҳоли, жумладан, 35 521 нафар ёшлар иштирок этди ҳамда 102 та юк машиналари ва техника воситалари жалб этилди.

Ўтказилган ҳашарларда:

- 146 гектар ер майдонлари ободонлаштирилиб, 61,7 км ариқ ва лотоклар тозаланди.

- аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳашар йўли билан 13,4 км масофада қазиш ишлари амалга оширилди;

51 та эҳтиёжманд оилалар, якка ёлғиз қарияларнинг уй-жойлари таъмирланди;

48 та таълим муассасалари, 25 та мактабгача таълим муассасалари ҳашар йўли билан ободонлаштирилди;

- 7 та зиёратгоҳ ва 63 та қабристонлар тозаланиб, ободонлаштирилди:

- 255 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилар чиқариб ташланди.

5. Мелиорация ва томорқаларни суғориш тизимини яхшилаш бўйича:

Туманда сув хўжалиги йўналишида аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида жами 11 дона механизмлар, жумладан, 2 дона автотрейлер ҳамда    9 дона экскаваторлар жалб этилган бўлиб, жами 11,2 км узунликда коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари бажарилди.

Жумладан, мелиорация тадбирлар бўйича Бўстон, Бесаранг, Обод диёр, Мехнатобод, Хамрак, Сойбўйи, Варзак МФЙлар ҳудудидаги ички зовур тармоқларида 6,55 км тозалаш ишлар бажарилиб, аҳоли томорқаларининг 76 га майдондаги ер ости сизот сувлари сатҳи пасайтирилди. Ҳозирда тозалаш ишлари давом этмоқда

Ирригация тадбирлари бўйича Тошлоқ, Турват, Шодлик МФЙлари ҳудудидаги 1 км ички ариқларда тозалаш ишлари бажарилди. Тошлоқ, Гузарбоши, Хонариқ МФЙ лардаги 34 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун ички ариқлардан сув етказиб берилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги тадбирларга 2 дона механизмлар ажратилиб, Заркент ва Янгийўл МФЙлар ҳудудидаги 4 км узунликда зовур тармоқларини таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, амалда 3,7 км (92%) бажарилди.

6. Аҳоли соғлиғини сақлаш йўналишида жами 229 та муаммо аниқланди.

Туманда жойлашган 10 та бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаларида жами 19,25 ставка умумий амалиёт шифокори (УАШ) ва 11,75 ставка тор доирадаги мутахассислар етишмаслиги, туманда бирламчи тизимни янада сифатини ошириш учун тор доирадаги мутахассисларга бўлган эхтиёж сабабли бирламчи малакали тиббий ёрдам кўрсатилишига салбий таъсир этмоқда.

19-26 сентябрь кунлари Туман аҳолисининг 11368 нафари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу жумладан, 390 нафар ногиронлиги бор шахслар,     697 нафар пенсионерлар ва 529 нафар бошқа тоифадаги фуқароларнинг ўз уйларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг 3444 нафарида (30.3%) касалликлар аниқланди. Касаллик аниқланганларнинг 3245 нафари амбулатор даволанишга, 172 нафари туман марказий шифохонасида ва 27 нафари вилоят ихтисослашган шифохоналарда  даволанишга йўлланма берилди.

55 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога қўлтиқтаёқ, 7 нафар фуқарога эшитув мосламаси берилди.

Ногиронлик белгилаш масаласида бўйича фуқаролар хужжатлари ўрганиб чиқилиб, 2 нафарига ногиронлик гурухи белгиланди.

 Вилоят мутахассислари иштирокида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жарроҳлик бўлимида маҳорат дарслиги ўтказилиб, унда 2 нафар беморнинг янгилик операцияси ўтказилди ҳамда 2 нафар кам таъминланган беморлар операция қилинди.

7. Мактабгача таълим тизими бўйича:

Тумандаги жами 14 минг 687 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 3 минг 115 нафари (21,2%) 26 та мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган.  Қувватга нисбатан қамров 98,4 % ни ташкил этади. Тумандаги             25 та маҳалла фуқаро йиғинларида  давлат мактабгача таълим муассасаси умуман мавжуд эмас.

Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан мактабгача таълим билан боғлиқ 169 та мурожаатлар келиб тушди.

Ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида тумандаги 6 та (5, 10, 11, 13, 15, 25-сонли) давлат мактабгача таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 14 дона 84 млн. сўмлик иситиш қозонлари ўрнатилди.

2 та (20, 28-сонли) давлат мактабгача таълим муассасаларнинг атрофи (жами 220 метр) ҳомийлик тариқасида, девор билан ўралди.

6-сонли мактабгача таълим муассасасида 15 млн. сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 75 метрлик атроф девори янгитдан қуриб битказилди.

2 та (10, 25-сонли) мактабгача таълим муассасасига жами 155 млн. сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та иссиқлик қозонини алмаштириш ва биноларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Тумандаги 65 нафар болалар мактабгача таълим муассасаларига (шундан 7 нафари имтиёзли тарзда) жойланди.

8. Халқ таълими тизимини ўрганиш давомида тумандаги 50 та умумтаълим мактабларидан  5 таси жорий таъмирга, 4 та мактаб бинолари  капитал таъмирга муҳтожлиги, 2 тасида қўшимча  бино қуриш ва реконструкция қилиш зарурлиги, 1 та мактабда спорт залга эҳтиёж мавжудлиги  аниқланди.

Бугунги кунда мазкур мактабларда, хусусан,  24-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф биносида 2 та иситиш қозони ўрнатилди ва 100 п/м иссиқлик тизими янгиланди. Амалга оширилган ишлар учун маҳаллий бюджет ҳисобидан  50,0 млн. сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, 23-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 12,5 млн. сўм сарфланиб, спорт зали иситиш тизими жорий таъмирланди ҳамда 1 дона иситиш қозони янгисига алмаштирилди.

2-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 13,0 млн. сўм сарфланиб, 2 та эскирган иситиш қозонлари янгисига алмаштирилди.

5-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 31,0 млн. сўм сарфланиб, 2 та эскирган иситиш қозонлари янгисига алмаштирилди ҳамда   450 п/м ичимлик суви қувури тортилди.

26-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 21,5 млн. сўм сарфланиб, 3 та эскирган иситиш қозонлари алмаштирилди.

49-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 29,5 млн. сўм сарфланиб, 5 та эскирган иситиш қозонлари янгисига алмаштирилди.

6-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 8,0 млн. сўм сарфланиб, 550 п/м ичимлик суви қувури тортилди.

15-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 30,0 млн. сўм сарфланиб, орқа ҳовлисини 120 метр атроф девори ўралди, иситиш тизими жорий таъмирланди..

7-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий бюджет ҳисобидан 38,0 млн. сўм сарфланиб, иситиш тармоғи таъмирланиб, 2 дона эскирган иситиш қозони янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари тумандаги таълим муассасаларининг иситиш тизмини таъмирлаш, биноларни жорий таъмирлаш учун 2019 йилга махаллий бюджетдан 2 млрд. 693 млн. сўм ажратиши режалаштирилган.

Тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган 2132 нафар ўқитувчиларнинг 2012 нафари (94,3%) малакасини оширган.

Мактабларда  таҳсил олаётган 29 минг 53 нафар ўқувчиларнинг 22 минг 64 нафари (75,9%) тўгаракларга жалб этилган.

9. Хотин-қизлар ва оилалардаги ижтимоий-манавий муҳитни соғломлаштириш масалалари бўйича:

Туманда 2018 йилнинг 8 ойи  давомида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 4 та бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 тага, оилавий ажрашишлар 82 та бўлиб, 9 тага камайган. Ҳисобда турган нотинч оилалар 27 тани ташкил этмоқда.

Тумандаги  оиланинг 68 таси ноқонуний шаръий никоҳ билан яшаб келаётганлиги аниқланиб, 2018 йилнинг 8 ойи давомида  улардан 47 тасининг никоҳи расмийлаштирилди. 142 та ажрашиш арафасидаги оилалар яраштирилди.

2018 йилнинг бошида 39 та оила профилактика ҳисобида турган бўлиб, 2018 йил 8 ойи давомида  нотинч оилалар билан профилактика ишлари олиб бориш натижасида 12 та нотинч оиладаги нотинчлик сабаблари бартараф этилиб, профилактик хисобдан чиқарилди. Ушбу кўрсаткичлар нотинч оилалар бўйича ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ёлғиз оналар сони 41 нафар бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 нафарга камайган.

2018 йилнинг 8 ойида Тошлоқ туманида хотин-қизлар томонидан ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш 3 тани ташкил этади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 тага камайган.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 21 сентябрь куни тумандаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган, кредит олмоқчи бўлган  хотин-қизлар ва хунарманд аёллар ҳамда устоз-шогирд йўналишида қайта касбга ўқитиш марказларига жалб этиладиган хотин-қизлар учун  “Обод диёр” кинотеатри  “Бизнес-старт” тадбири ташкил этилди. Тадбирда  касб-хунар коллежлари битирувчилари ҳамда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган 401 нафар хотин-қизлар иштирок этди.

Садда” МФЙ ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор  Файзхўжаева Муаттархон томонидан “Фирдавс ҳилол файз” МЧЖ тикувчилик цехи ташкил этилиб, жорий йилнинг 22 сентябрь куни Республика ишчи гуруҳ томонидан очилиш маросими ўтказилди. Тикувчилик цеҳида 30 та янги иш ўрини яратилди. Вақтинча ишсиз бўлган 30 нафар хотин-қизларни бандлиги таъминланди. 

Тумандаги Заркент МФЙ биносида “Маҳалла кутубхонаси” ташкил этилиб туман ҳокимлиги томонидан 300 дона бадиий адабиётлар совға қилинди.

2018 йил 23 сентябрь куни Чек МФЙда якка тартибдаги тадбиркор Масаидова Шахнозахон томонидан “Шахноза” номли тикувчилик цехи ташкил этилиб, 12 та янги иш ўрини яратилди. Вақтинча ишсиз бўлган 12 нафар  хотин-қизларни бандлиги таъминланди. 

2018 йил 24 сентябрь куни Дўстлик МФЙда “Гулномозшом” тикувчилик ташкил этилиб, 15 та янги иш ўрини яратилди. Вақтинча ишсиз бўлган 15 нафар  хотин-қизларни бандлиги таъминланди.  

Заркент Агросаноат касб-хунар коллежида  “Қизлар сайли” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги 48 та умумтаълим мактаблари, 6 та касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ва истеъдодли қизлар  ҳамда маҳаллалардаги уюшмаган, вақтинча ишсиз  бўлган 250 нафардан зиёд қизлар иштирок этдилар. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тахсил олаётган ўқувчи қизлар томонидан қўл меҳнатлари билан яратилган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Шеърият йўналишида ижод қилаётган қизлар ўз ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди. Касб-хунар коллежларида таҳсил олаётган қизлар ўртасида “Балли қизлар” кўрик танлови, “Қизларни оилавий хаётга тайёрлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирларда фаол иштирок этган 20 нафар қизларга вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди. 

Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги Заркент, Хотинқуми, Яккатут, Найман, Арабмозор, Тошлоқ, Садда, Найманбўстон, Янги йўл, Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида “Маҳалла кутубхонаси” ташкил этилди.

Ўтказилган барча тадбирлар Фарғона вилоят телерадиокомпанияси орқали кенг аҳоли оммасига намойиш этилди, шунингдек, туман ҳокимлигининг “Тошлоқ тонги” газетасида ёритилди.

10. Аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича:

Туман бандлик бўлимининг ҳисоботига кўра, туманда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 8 минг 929 нафари (10,7 %) ишсиздир.

Туманда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида янги лойиҳаларни аниқлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Натижада 9 минг 782 нафар фуқаролар узоқ муддатга чет мамлакатларга чиқиб кетган.

Хориждан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масаласида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.

30 ёшгача бўлган фуқаролар сони 6 325 нафарни ташкил этиб, шундан иш билан таъминланмаган уюшмаган ёшлар сони 1 063 нафарни ташкил этади.

Четдан қайтган 137 нафар ёшлардан 27 таси иш билан таъминланган. Ўрганиш давомида ишга жойлаштириш бўйича келиб тушган мурожаатлар бўйича 15 нафари ишга жойлаштирилди, шулардан 12 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Бандлик бош бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида:

Ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, ишга жойлашганлар сони 759 та;

Жамоат ишига юборилганлар сони 609 та;

Касбга қайта тайёрлаш учун рўйхатга олинганлар сони 33 та;

Устоз-Шогирд асосида ўқитишга талаб бўйича рўйхатга олиниб, бириктирилган ёшлар сони 385 та;

Жами 5091 та фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Шу билан бирга, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-25 сентябрь кунлари “Бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркага жами 2725 нафар иш изловчи фуқаролар қатнашиб шундан, 1038 нафари иш билан таъминланди, жумладан:

150 нафар фуқароларга иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича йўлланма берилиб ишга жойлашишга кўмаклашилди;

888 нафар фуқароларга Жамоат ишларига жалб қилиниши бўйича йўлланмалар берилди.

11. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича:

Туманда ўрганиш давомида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалаларида келиб тушган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 150 та оилаларга 17 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам тарқатилди.

Туманда ўрганиш давомида аҳолининг кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа масалаларида жами 44 та муаммолар келиб тушган бўлиб, ушбу муаммоларни тўлиқ бартараф этиш жараёнида меъзон асосида тайинланган 20 нафар фуқароларга жами 67,1 млн.сўмлик ижтимоий нафақалар тайинланди.

12. Тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ва банк кредити ажратилиши бўйича 244 та масала кўтарилган бўлиб  224 таси (91,8 %) ҳал этилди.

Шунингдек, хонадонларда уйма-уй ўрганишлар давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастури давомида 82 нафар фуқароларга 1 914,8 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан:

23 та фуқароларга 200,3 млн. сўм иссиқхона ташкил этиш мақсадида;

3 та фуқароларга 75,0 млн. сўм паррандачиликни ривожлантириш мақсадида;

1 та уй-жой мулкдорлар ширкатига 100,0 млн. сўм кўп қаватли уйларни таъмирлаш мақсадида;

41 та фуқароларга 761,6 млн. сўм тикувчиликни ривожлантириш мақсадида;

16 та тадбиркорлик субъектига 778,4 млн. сўм ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида кредит маблағлари ажратилди.

ПФ-5466 “ Ёшлар келажагимиз” дастури бўйича 7 та ёш тадбиркорга 335,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

  Шу билан биргаликда 151 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 2 366,2 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланди.

         Жумладан:

25 та фуқарога 270,0 млн. сўм  қўй сотиб олиш мақсадида;

43 та фуқарога 477,2 млн. сўм иссиқхона ташкил этиш мақсадида;

62 та фуқарога 730,0 млн. сўм тикувчиликни ривожлантириш мақсадида;

18 та фуқарога 814,0 млн. сўм миллий пишириқлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида;

3 та фуқарога 75,0 млн. сўм автомобилларга техник хизмат хизмат кўрсатиш мақсадида.

13. Кўп қаватли уйларда амалга оширилаётган ишлар бўйича:

Олиб борилган ишлар натижасида кўп қаватли уйлар олдига қурилган 63 та ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли ҳамда 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда жойлашган кўп қаватли уй-жойлар ва уларнинг ҳудудлари хатловдан ўтказилди.

Хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида:

“Дўстлик” МФЙ “Дўстлик”,”Х.Эрматов” ва “Т.Дадажонов”  кўчаларидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмларини 5 тасини шифер билан жорий ва 4 тасини юмшоқ (полизол) қопламаси билан мукаммал таъмирлаш, 26 та уйларнинг фасад қисмлари, кириш йўлакларини таъмирлаш ва 28 та темир эшик ҳамда таъмирлаш;

“Шодлик” МФЙ “А.Навоий” кўчасидаги 2 та уйнинг том қисмини шифер қопламаси билан жорий таъмирлаш, 4 та уйларнинг фасад қисмлари ва кириш йўлакларини таъмирлаш;

“Фурқат” МФЙ “Тошлоқ” кўчасидаги 1та кўп қаватли уйнинг том қисмларини шифер билан жорий ва 1 та юмшоқ қопламаси билан ёпиб мукаммал таъмирлаш, 3 та уйларнинг фасад қисмлари ва кириш йўлакларини таъмирлаш;

шунингдек, тумандаги кўп қаватли уйлар ҳудудига 5 та болалар майдончаси, 15 та тандир-ўчоқ, 3 таташқи хожатхона ва оқава сув учун 25м3сиғимли чуқур (выгрыбная яма)қурилиши режалаштирилиб, лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланмоқда.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ишлар учун 1,12 млрд.сўм миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилди.

Бугунги кунда Вилоят хокимлиги томонидан Тошлоқ туманида жойлашган кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш хамда худудларини ободонлаштириш учун 400 млн. сўм маблағ ажратилиб, тумандаги 3 та кўп қаватли уйларни фасад қисми ва 5 та кўп қаватли уйларни том қисми мукаммал ҳамда жорий таъмирланмоқда.

Тошлоқ туманида жойлашган кўп қаватли уй-жойлардаги мукаммал, жорий таъмирлаш ишлари ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишларини 2018 йил 10-октябр кунига қадар тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топшириш режалаштирилди.

Шу билан бирга, кўп қаватли уйлар ҳудудларини ободонлаштириш бўйича туман туман “Сувоқава”ДУК, ”Тоза ҳудуд” ДУК ва Ободонлаштириш бошқармасига қарашли 2 дона юклагич трактори, 3 дона юк ташиш, 1 дона махсус чиқинди ташиш ва 1 дона махсус суюқ чиқинди ташиш автотранспорт воситалари ҳамда 70 нафар ишчи ходимлар жалб қилиниб,ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида кўп қаватли уйларда яшовчи 3 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг яшаш шароитлари яхшиланади.

Қолган 598 та масалалар тегишли вилоят бошқарма ва туман ташкилотларига ўрнатилган тартибда ҳал қилиш учун етказилиб, Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошлоқ туманидаги маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш ишлари давом этади.