Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Марғилонда солиқ идоларалари томонидан 14,5 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинди

×

 2018-12-27 15:06:52    69

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги йил яқинлашгани сайин пиротехника воситалари савдосидек ноқонуний фаолият билан шуғулланувчиларни бозорлар, савдо расталари, дўконлар, ва бошқа аҳоли гавжум бўлган жойларда учратиш мумкин.

Мана шундай ҳолатларни аниқлаш ва бундай ноқонуний савдога йўл қўймаслик мақсадида Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари, ахборот тушунтириш ишлари кучайтирилди.

Афсуски, ўзларининг моддий манфаатларини бошқаларининг соғлиғи, ҳатто ҳаётидан устун қўядиган “тадбиркорлар” йўқ эмас.

Хусусан, Марғилон шаҳрида ўтказилган тадбирларда фуқаро К.А.  пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги қайд этилди. Жамиятга зарар келтираётган “тадбиркор”нинг “Драгон” номли 207 дона умумий қиймати 14,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди. Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда “уддабурон”нинг товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча сақлаш учун олинди.

Шунингдек, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Ш.С. фаолияти ўрганилганда,  ушбу фуқаро хорижда ишлаб чиқарилган, республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 2 турдаги  умумий қиймати 0,5 миллион сўмга яқин пиротехника воситаларини келгусида ноқонуний савдосини таъминлаш учун ўз уйига олиб кетаётганлиги ҳам аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.

 

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати