Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Якка тартибдаги тадбиркор ҳам ҚҚС тўлайдими?

×

 2019-01-05 11:58:51    69

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўшилган қиймат солиғи яхшими ёки ягона солиқ? Якка тартибдаги тадбиркор ҳам қўшилган қиймат солиғи тўлайдими? Бундай жараён товар оборотини камайтириб кўрсатишга сабаб бўлмайдими? Шу каби саволлар бир неча ойдан буён қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда.

Мазкур масалаларга ойдинлик киритиш, 2019 йил 1 январдан жорий этилаётган ўзгаришларни етказиш, шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари ва ҳисобчиларнинг малакасини ошириш мақсадида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари ҳамда Қува туманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” мижозлари бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирокида вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан Малака ошириш маркази ҳудудий филиали билан ҳамкорликда ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Бир неча кун аввал қабул қилинган ЎРҚ-508 га кўра,  Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш киритилди ҳамда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби тасдиқлангани ҳақида ахборот берилди

Мазкур тартибга кўра, умумий овқатланиш корхоналари учун 10 фоизли, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун 8 фоизли, чакана, чакана-улгуржи савдо корхоналари учун 6 фоизли, аудиторлик, солиқ маслаҳати, консалтинг  ҳамда брокерлик хизматлари кўрсатувчи корхоналар учун 15 фоизли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта сотувчи корхоналар учун 4 фоизли, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари иқтисодиётнинг бошқа йўналишларидаги корхоналар учун 7 фоизли баъзавий ставкада ҚҚСнинг пасайтирилган ставкалари тасдиқланди.  

– ҚҚСнинг соддалаштирилган тартиби йиллик товар айланмаси 1 миллард сўмдан 3 миллиард сўмгача бўлганларга қўлланилар экан. Бугунги кунда корхонамизнинг йиллик товар айланмаси 200 миллион сўм атрофида бўлиб, 8 нафар ходим ишлайди, – дейди “Fersilk texno text” корхонаси бош ҳисобчиси. – Бугунги семинардан маълум бўлдики, биз ягона солиқ тўловчи бўлиб қолаверар эканмиз. Лекин агар ўзимиз истасак ҚҚС тўловчи бўлиб қайта рўйхатдан ўтишимиз мумкинлиги ҳақида маълумот олдим. Биз келсаи йилда корхонамиз фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Ўйлайманки, солиқ тизимидаги ўзгаришлар нафақат тадбиркорлар, балки оддий ишчи-ходимларнинг ҳам даромади ортишига хизмат қилади.  

Семинарда 2019 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган солиқларга ҳам бир қанча ўзгартиришлар киритилганлигига эътибор қаратилди. Яъни, якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб бир календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдорига қараб солиқ тўлайдилар. Яъни,

-  100 млн. сўмгача, қатъий белгиланган солиқ;

-  100 млн. сўмдан 1,0 млрд. сўмгача ташкил этганда, 4 фоизлик ставкада ягона солиқ тўлови;

-  1,0 млрд. сўмдан ошганда юридик шахслар томонидан тўланиши назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, хусусан, ҚҚС ҳам тўлайдилар.

Қўшилган қиймат солиғи афзалми ёки ягона солиқ? Семинар давомида мутахассислар томонидан билдирилган фикрлардан шу нарса маълум бўлдики, қайси бири афзал эканини билиш учун ҳар бир юридик шахс ўз фаолиятидан келиб чиқиши, харажатлари ва тушумларини, ҳамкорлик қиладиган бошқа корхоналарнинг ҚҚС тўловчиси эканлигини ҳам эътиборга олишига тўғри келади. Ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, айрим ҳолларда агар ҚҚС тўловчиси бўлиш солиқ харажатларини камайтирадиган бўлса, айрим ҳолларда ошишига сабаб бўлади.

 

         Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати