Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Фарғона шаҳридаги маънан эскирган уйлар қонун доирасида бузилмоқдами?

×

 2019-01-24 15:25:18    32

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Фарғона шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида жойлашган 2 қаватли маънан эскирган айрим уйлар ва нотурар бино-иншоотлар бузилмоқда. Бу ҳақда айрим ижтимоий тармоқларда аниқ далилларга асосланмаган, уйдирмадан иборат хабарлар ҳам пайдо бўлди. Хўш, аслида қандай, уйлар қонун доирасида бузилмоқдами?

2011 йилда Фарғона вилояти марказида аниқ ҳисоб-китоб, пухта ва мукаммал лойиҳалар, замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида бунёдкорлик ишлари бошланганида баъзи оғзига кучи етмаганлар ҳам учраган эди. “Ҳаммаёқни бузиб ташлашди, шаҳар чанг-тўзон ичида қолди...”, “Ўҳ-ҳў, бундай улкан ишларни амалга ошириш учун қанча маблағ, куч-қувват керак!..” қабилида “қўштирноқ” ичида гап тарқатганлар ҳам бўлди. Бугун улар ўша гапларидан хижолат чекаётган бўлса ажаб эмас. Фарғона кўркам, замонавий шаҳарга айланиб бормоқда. Уни шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида қайта қуриш бугун ҳам давом этмоқда.

Унга кўра, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги қарорига асосан Фарғона шаҳар А.Навоий, С.Темур ва Форобий кўчалари кесишмасида жойлашган 2 қаватли маънан эскирган айрим турар ва нотурар бино- иншоотларни бузиш, уларнинг ўрнига пардозбоп қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда замонавий лойиҳалар асосида янги иншоотлар қуриш режалаштирилган.

Хўш, бузилаётган уйлар яшаш хавфсизлигига жавоб берармиди? Аслида улар 1946-1947 йилларда қурилган бўлиб, аксарияти хом ғиштдан, темир бетон боғламаларсиз қурилган, хонадон эгалари қайта таъмирлаган чоғида эса архитектура талаблари четлаб ўтилган уйлар эди.

– Очиғи, бир хонали эски уйимга меҳмон чақиришга ҳам уялардик, қанча таъмирламайлик, деворлари ҳар жой-ҳар жойидан ёрилиб кетаверар эди. Кулгили бўлса ҳам айтай, кимёвий ишлов берсак-да, хонадонлар орасидан ўзига йўл очган суваракларга қарши курашиш мушкул эди. Ҳозир эса мен ва менга ўхшаган 72 оилага қулай лойиҳада, янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадонлар берилди, – дейди Дилфуза Азимова. – Шундоққина ёнимизда турли дўконлар, спорт майдончалари, ҳатто футбол мактаби ҳам бор. Болалар боғчаси эса тез кунда битади. Ҳавосини айтмайсизми? Уйимиз қаршисида бир неча ўн гектарда арчазор яратилган бўлиб, айниқса, эрталаб сайр қилиб тўймайсан киши.

Шунинг гувоҳи бўлдикки, берилган янги уйлар бузилишга тушган эски уйларга нисбатан яшаш майдони катта. Мисол учун 2 хонали 53 кв.м бўлган эски уй ўрнига янги 3 хонали 70 кв.м бўлган янги уйлар ажратиб берилган.

Амалдаги қонунчилик асосида Фарғона шаҳар ҳокими мазкур уйлар бузилиши ҳақида аҳолига бир неча ой аввал ёзма равишда огоҳлантириш хати ва амалга ошириладиган ободончилик ишлари ҳақида тушунтириш берган.

– Аҳолини рози қилиш биз, раҳбарларнинг асосий вазифамиз, – дейди Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибиддинов. – Шунинг учун ҳам маънан эскирган уйи бузилаётган хонадонларда яшовчиларнинг барча истак-таклифларини инобатга олмоқдамиз. Кўчириш ишларини қонун талаблари асосида қиляпмиз. Уларга таклиф этилаётган Регистон кўчасидаги кўп қаватли уйлар Фарғона шаҳар халқа йўлида жойлашган бўлиб, барча шароитлар бор.

“Камбағал бўлсанг, кўчиб кўр” деган нақл бор. Шунинг учун ҳам шаҳар ҳокимлиги аҳолини янги уйларга кўчиришда амалий ёрдам бермоқда. Юк машиналари ажратилган, қурувчилар ва кўнгиллилар уларнинг уй жиҳозларини ташишда кўмаклашмоқда.

Айрим сайтларда уйи бузилишга тушган Виктор Аристов бу ташвишни кўтаролмай, инсульт бўлиб, вафот этди деган хабарлар ҳам берилди. 1974 йилда туғилган В.Аристов 18 январь куни соғлиги ёмонлашгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига ётқизилиб, унга бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ташхиси қўйилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 19 январь куни вафот этган. Потологоанотомик текширув хулосасига кўра, унинг ўлимига сурункали бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши сабаб бўлгани аниқланган.

Фуқаро Виктор Аристов вафот этгунига қадар Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 32-уй 7-хонадонда яшаган. Унга Регистон кўчасидаги янги қурилган уйдан 3 хонали, яшаш майдони 70 кв.метр бўлган хонадон ажратилган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, В.Аристов 2014 йилда Жиноят кодексининг 118, 119, 164-моддалари бўйича судланган, лекин уни амнистия актига асосан жазодан озод қилишда суд юрак хуружи ташхиси билан беморлигини ҳам инобатга олган.

Маълумотларга қараганда, бузиладиган эски уйлардан бўшайдиган майдонга қарийб 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилади ва бу ерда осмонўпар замонавий бинолар қад ростлайди.

Маъсуджон Сулаймонов