Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳужжатсиз фаолият юритаётган “тадбиркор”га ким мададкор?

×

 2019-02-07 09:58:38    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳужжатсиз фаолият юритаётган “тадбиркор”га ким мададкор?


Президентимиз 2018 йил 28 декабрда Парламентга йўллаган мурожаатномасида таъкидлаганидек, фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. Лекин афсуски, айрим тадбиркорларимиз олаётган мўмай даромадига қарамай ҳужжатсиз фаолият юритишдан ҳамда давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқлардан қочишдан манфаатдор бўлмоқдалар. Ана шундай қонунбузарларни аниқлаш юзасидан Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан қатор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бувайда ва Олтиариқ туманларида ўтказилган тадбирларда айрим фуқароларимиз белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганликлари қайд этилди ҳамда уларнинг 123 хил турдаги 7317 дона қарийб 137 миллион сўмлик ноозиқ-овқат махсулотлари далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олинди.

Масалан, Бувайда туманида жойлашган “Савдо комплекси”да  фуқаро М.Б. ҳеч қандай хужжатларсиз телефон аксессуарлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда қоидабузарнинг 37 хил турдаги  32,5 миллион сўмлик товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида олинди.

Марғилон шаҳридаги “Давр қурилиш материаллари” савдо комплексида ўтказилган назорат тадбирида эса ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган фуқаро М.А. 2019 йил 1 январдан юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтиш тугул якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳам давлат рўйхатдан ўтмаганлиги, ҳеч бир ҳужжатсиз фаолият юритаётганлиги аниқланди. Натижада, ушбу “тадбиркор”нинг 4 хил турдаги қарийб 17 миллион сўмлик товар моддий бойликлари  вақтинчалик олинди.

Ҳужжатсиз фаолият юритаётган уддабуронларни Қўқон шаҳридаги “Ризқ барака савдо комплекси” ҳамда “Буюк ипак йўли савдо комплекси”да ҳам учратишимиз мумкин. Уларнинг бирида ноқонуний тадбиркорларнинг 1561 дона қарийб 6 миллион сўмлик сўмлик ДВД ва ВСД дисклар ҳамда  2 турдаги 50 дона 16 миллион сўмдан ортиқ қийматга эга бўлган эркаклар курткасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётганликлари аниқланган бўлса, иккинчисида 41 турдаги 2670 дона 20 миллион сўмлик уяли алоқа воситалари учун аксессуарлар ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотилаётганлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоиз, вилоятдаги турли савдо комплексларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганларнинг давлат рўйхатидан қай тартибда ўтишлари, юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этишлари лозимги ҳақида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сонли қарорига асосан хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари савдоси;  алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш; автотранспорт воситаларини ювиш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар каби фаолият тури билан шуғулланувчилар  2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ташкил этишлари лозим.

 

 

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

ахборот хизмати