Shrift o'lchami Rang Rasm

Telegramm Youtube

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< Aprel 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Murojaat, yechim va natija

×

 2019-02-09 20:58:36    664

PDF yuklash
Chop etish


2019 йил 9 феврал куни Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Фарғона шаҳар юридик коллежида шаҳар, туман ҳокимликларининг умумий бўлим мудирлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича масъул мутахассислари иштирокида “2018 йил давомида шаҳар, туман ҳокимликларида ҳужжатлар билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари якуни ва 2019 йилда бу соҳадаги ишларнинг натижадорлигини ошириш” тўғрисида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги Девонхона бўлими мудири М.Ахунжанованинг ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг хужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2019 йилда бу соҳадаги ишларнинг натижадорлигини ошириш тўғрисидаги, вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Х.Умурзақов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси Фарғона вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи раҳбари Ғ.Хурсановларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2018 йил давомида вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш  якунлари ва 2019 йил давомида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича шаҳар, туман ҳокимликларининг соҳа бўйича мутахассисларининг йил якунлари бўйича ҳисоботлари эшитилди ва ҳокимликларида ҳужжатлар билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижадорлигини янада ошириш мақсадида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.