Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 140 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти Бағдод туман ДХМ биноси

×

 2019-02-15 10:39:40    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Бағдод туман ДХМ биносини давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида барча ҳужжатлари расмийлаштирилиб, инвестор “Ҳамкор алоқа экспорт” МЧЖ  томонидан қурилиш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда. Ҳозирда 2,190 млрд. сўм инвестор маблағи ҳисобидан сарфланиб, бинонинг 2 қаватида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Президентнинг 2018 йил 8 майдаги «Туман (шаҳар) лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида бошланган бу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, унинг биринчи қаватида Давлат хизматлари маркази фаолият бошлайди. Қолган 2 қаватида эса замонавий меҳмонхоналар жойлашади.1500 метр квадрат майдонга эга бу бино ўзининг шароитлари билан минглаб фуқароларга хизмат қилиб қолмасдан, архитектураси билан туман кўркига файз киритиши кутилмоқда.

Фарғона вилоятининг Сўх, Учкўприк, Риштон, Ёзёвон туманларида ҳам давлат хизматлари марказлари учун ана шундай бинолар қурилиши давом этмоқда ва улар шу йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади.