Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Фарғонада халқаро ёшлар фестивали бўлиб ўтади

×

 2019-03-01 19:52:02    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида жорий йил 11-12 март кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятлари ҳамда Андижон ва Наманган ёшлари иштирокида халқаро ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

“Келажакни терроризмсиз қурамиз!” шиори остида ўтказилиши кутилаётган фестивалда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларидаги давлат бошқарув органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, диний соҳа вакиллари, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида илмий-амалий тажрибага эга мутахассислар, талаба-ёшлардан иборат 200 дан зиёд иштирокчи қатнашиши режалаштирилмоқда. 

– Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши раиси Аҳаджон Акбаров. – Айниқса, бу борада давлатимиз раҳбари томонидан юксак минбарлардан туриб билдирилган ташаббус ва таклифлар кенг эътироф этилмоқда. Мазкур халқаро фестивални ташкил этишдан кўзланган мақсад 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида илгари сурилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли сиёсат тамойилларини Марказий Осиё давлатлари аҳолиси орасида тарғиб қилишдир. Шунингдек, террористик хуружларнинг олдини олиш ва қўшни давлатлар билан аҳиллик муносабатларини мустаҳкамлашда ёшлар ташкилотлари ва бошқа давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат.

Икки кун давом этадиган мазкур халқаро ёшлар фестивалида “Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув семинари ҳамда “Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз” шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, фестиваль иштирокчиларидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси мусобақалари ўтказилиб, “Дўстлик” кубоги ташкил этилади. 

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида фестиваль иштирокчилари ва 20 мингдан ортиқ ёшлар учун концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, тадбир иштирокчиларини мустақиллик йилларида Фарғона шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий обидалар билан таништириш мақсадида вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилади.

Айни кунларда вилоятда мазкур халқаро ёшлар фестивалини юксак савияда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.