Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Марғилонда 11—13 июль кунлари «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивали ўтказилади

×

 2019-03-01 19:54:23    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Биринчи «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивали жорий йилнинг 11—13 июль кунлари Марғилон шаҳрида ўтказилади. Мазкур фестивалга дунёнинг 80 га яқин давлатидан сайёҳлар келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида Марғилон шаҳрида халқаро фестивалга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Фестиваль логотипини тайёрлаш ва танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинган. Шаҳарда ҳунармандлар маркази ва ҳунармандлар бозори қурилмоқда. Шунингдек, 36 та ҳунармандлар уйи ва 2 та карвонсарой қуриш режалаштирилган.

– Май ойига қадар фольклор жамоалари ўртасида саралаш босқичлари бўлиб ўтади. Шаҳримизнинг «Чодиржамол» фольклор жамоаси томонидан ҳам тадбирга алоҳида тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Унутилиб бораётган эски лапарлар, ўланлар фестивалга мос руҳда қайта ишланяпти. Қолаверса, анжуманда аския санъати намуналари ҳам ижро этилади, – дейди Марғилон шаҳар маданият бўлими бошлиғи Маҳмуджон Эминжанов.

«Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивали ҳар икки йилда бир марта уч босқичда ўтказилади. Унда қўшиқчилик санъати (алла, ўлан, лапар, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик, бахшичилик ва ҳоказо), рақс санъати (турли ҳудудларга хос халқ рақслари), миллий қадим фольклор чолғучилик санъати (миллий мусиқа асбобларида асарлар ижроси) каби номинациялар бўйича танловлар ўтказилади.

Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференция ва танлов қатнашчилари иштирокида гала концерт ташкил этилади.

Фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (ҳар бир номинация) — 3 500 АҚШ доллари;

2-ўрин (ҳар бир номинация) — 2 500 АҚШ доллари;

3-ўрин (ҳар бир номинация) — 1 500 АҚШ доллари.