Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Фарғонада 11—12 март кунлари Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирокида халқаро ёшлар фестивали ўтказилади

×

 2019-03-06 11:40:41    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида жорий йилнинг 11—12 март кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳамда Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятлари вакиллари иштирокида халқаро ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фестивалда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг чегарадош ҳудудларидаги давлат бошқарув органлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, диний соҳа вакиллари, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида илмий-амалий тажрибага эга мутахассислар, талаба-ёшлардан иборат 200 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Халқаро ёшлар фестивалида «Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари» мавзусида ўқув семинари ҳамда «Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз» шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Фестиваль иштирокчиларидан иборат жамоалар ўртасида «Дўстлик» кубоги учун мини-футбол, волейбол, стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилади.

«Истиқлол» стадионида фестиваль иштирокчилари ва 20 мингдан ортиқ ёшлар учун концерт дастури намойиш этилади. Тадбир иштирокчиларини Фарғонанинг туристик салоҳияти ва тарихий обидалари билан таништириш мақсадида вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилади.