Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“Халқ сўзи”: Фарғонада қадимий ҳунармандчилик намуналари топилди
2019-03-07 15:07:26 139
Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида таъмирланаётган “Дастурхончи” мадрасасидан қадимий ҳунармандчилик намуналари топилди.
Мадрасани асл кўринишига қайтариш мақсадида том қисмини янгидан қоплаш, фасад қисмларини янгилаш билан бир қаторда ҳужралар ва ҳовли қисмини зах ўтишини олдини олиш учун
Капитал реконструкция ишларининг бориши билан танишиш асносида тарихий обидага ташриф буюрган шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов топилма кўзаларни қайси даврга оид эканлигини аниқлаш мақсадида илмий тадқиқотларни олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.
Қўқон Ўлкашунослик музейи илмий ходими Яхъёхон Дадабоевнинг дастлабки ўрганишлари асосида қилган хулосалари шуки, кўзалар “Дастурхончи” мадрасаси қурилган пайтдан олдинги даврга тааллуқли экани ҳақида дарак бермоқда. Бу ноёб топилмалар, албатта, Қўқонда ҳунармандчилик қадимдан кенг ривож топганига яна бир далил бўла олади.
Топилмалар қайси даврга тегишли эканлиги ва уларни ёшини аниқлаш каби илмий изланишлар давом этмоқда.