Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Ферганская правда": ИПАКЧИЛИКДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР

×

 2019-04-01 21:33:08    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда пиллачилик тармоғини ривожлантириш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш, замонавий ва инновацион технологияларни олиб кириш, ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш, тармоққа хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4047-сонил қарорида изчил вазифалар белгилаб берилган.

Айниқса, қарорнинг 9-бандидада соҳани ривожлантириш мақсадида ихтисослашган олий таълим муассасаларида “Ипакчилик ва тутчилик” йўналишига ўқишга қабул қилишда берилган имкониятлар соҳа ходимлари учун қувонарлидир. Унга кўра қабул квоталаридан ташқари, тест синовларисиз тўлов-контракт асосида сиртқи бўлимларга талабалар қабул қилинади. Бунда ходимнинг умумий ўрта ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлиши ва тармоқ ташкилотларида 3 йиллик стажи бўлиши керак.

Ана шу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида кенг кўламли ишлар йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда вилоятда Хитой республикасидан келтирилган тут кўчатлари ва маҳаллий тут кўчатлари асосида тутзорлар яратиш амалга оширилмоқда.

Ипакчилик ва тутчилик соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда ...қарор мҳиятини аҳолига етказиш мақсадида вилоят бўйича ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. 27 март куни вилоятнинг Қува туманидаги қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4047-сонил қарорни кенг тарғиб қилиш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси мутахассиси Раҳимжон Ҳикматов, вилоят “Агропилла” бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳроржон Фозилов, Қува тумани “Агропилла” раҳбари Машҳурахон Қўзибоева,Ю вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Мамасиддиқ Ҳамроқулов, вилоят бўйича каб-ҳунар коллежлари ўқтувчилари ҳамда вилоят ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинарни коллеж директори Каримов Абдуғулом олиб борди. Биринчи сўз Раҳимжон Ҳикматовга берилди. У қарор моҳиятини жойларда аҳолига етказиш учун тарғибот гуруҳлари шакллантириш ҳақида фикрлар билдирди.

Семинарда тут кўчатларини етиштириш ва пиллачиликни ривожлантириш бўйича долзарб масалалар юзасидан суҳбатлашилди.

Семинарда М.Ҳамрақулов, А.Фозилов, касб-ҳунар коллежи ўқитувчислари М.Камилова, С.Маматов, З.Назимова, Н.Тожалиев ва Д.Умаровалар маъруза билан қатнашдилар.  Шунингдек, баҳс-мунозара, фикр алмашиш ва таклифлар жараёнида ҳам семинар иштирокчилари ўз фикрларини билдирдилар.

-         Ҳозирда чет элдан келтирилган тут кўчатларимиз 20 кунда 40 см ўсади, тагидан сув узилмаса бас, - дейди Қува тумани “Агропилла” раҳбари Машҳурахон Қўзибоева, - бу кўчатларнинг барги катта бўлиб, ўзимизнинг тутларга нисбатан икки ҳисса кўп миқдорда барг беради, шунингдек, таркибида сифатли пилла ҳосил қилувчи моддаларга бой. Ўтган йиллари уч марта пилла етиштирган бўлсак, бу йил бир йилда тўрт марта пилла етиштирмоқчимиз.

Семинар давомида қатнашчилар касб-ҳунар коллежи томорқасига синов тарзида экилган тут кўчатлари билан танишдилар.  Вилоят бўйлаб ўқув семинарлари давом этмоқда.

Гулбаҳор Саидғаниева