Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳар томонлама алоқалар мустаҳкамланмоқда

×

 2019-04-10 19:21:35    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда фаол инвестиция сиёсатини юритиш билан бир қаторда, мамлакатимизда “валюта манбаи”га айланган экспорт ҳажмларини кўпайтириш, жаҳон ареналарида ўзбек маҳсулотларининг ўзига хос ўрнини эгаллаш, ташқи бозор конюктурасини ўрганган ҳолда экспорт географиясини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 20 февраль куни Президентимиз раҳбарлигида экспорт прогноз кўрсаткичларини бажарилиши мавзусига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш билан бир қаторда эндиликда уларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кучли урғу бериш, бунинг учун эса замон талаблари ҳамда хориж тажрибаси, капитали иштирокида ҳудудларда қайта ишлайдиган замонавий корхоналарни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-31 март кунлари вилоят ҳокимлиги котибият мудири Н.Тилаволдиев, Сўх тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари А.Жўрабоев бошчилигидаги боғдорчилик, сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари  экспортерларидан иборат 17 кишилик вилоят делегацияси Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтишди.

Мазкур ташриф вилоят ҳокимлиги, Туркиянинг ҳамкорлик ва мувоффиқлаштириш агентлиги (TIKA) ҳамда Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар ассоциасияси (UTID) томонидан ташкил этилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Туркия аҳолисининг 20 фоизга яқини қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат саноатида фаолият кўрсатади. 2018 йилда қарийб 62,3 миллиард АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди. Мазкур мамлакат қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича дунёда
7-ўринни эгаллайди. Қуритилган анжир ва ўрик, фундук, майиз етиштириш бўйича эса дунёда биринчи ўриндадир. Шунингдек, Туркия асал етиштиришда ҳам етакчилик қилади. Бир йилда бу давлатда 18,5 миллион тонна сут, 35,3 миллион тонна дон маҳсулотлари, 30,3 миллион тонна сабзавот, 18,9 миллион тонна мева, 1,9 миллион тонна парранда гўшти, 1,2 миллион тонна гўшт маҳсулотлари етиштирилади.

Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Америкага экспорт қилишда олдинги қаторларда. Ўтган йили Туркия томонидан 193 та давлатга қарийб 19 миллиард долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Ташриф давомида мева-сабзавотларни музлатишга ихтисослашган Узгоркей, Марташ, мева-сабзавотларни қуритишга ихтисослашган Папаган, консерва ва мева-шарбаатлари, мурабболар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Бурса Арома, Улудаг, мевалардан ширинликлар тайёрлайдиган Сенер каби компанияларига борилди.

Делегация аъзоларига мазкур корхоналарнинг фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар беришди, бевосита  ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди, фойдаланиладиган хом-ашёга бўлган талаблар ва маҳсулотлар сифати ҳамда маҳсулотларни сотиш, экспорт қилиш бўйича маслаҳатлар олинди.

Туркиялик мутахассислар маҳсулотларни етиштиришда сифат масаласига алоҳида эътибор берилиши лозимлиги, ISO, Halol, Kosher, BRC Food, BSCI каби сертификатлар олиш дунё бозорига чиқиш учун муҳим омил эканлигини айтиб ўтишди.

Туркиялик ҳамкасблар ва европаликлар нигоҳида Ўзбекистон ўзининг тоза тупроғи, табиий маҳсулотлари билан машҳур. Айнан шунинг учун биз бу хусусиятларни сақлаб қолсак, мураккаб рақобат муҳитида етакчи ўринларни эгаллаб, ўз маҳсулотимизни дунё бозорида харидорбоп бўлишини таъминлашимизни таъкидлашди. Шунингдек ташриф давомида Туркия Республикасида катталиги бўйича 2-ўринда турувчи Бурса шаҳрининг савдо-саноат палатасига бордик. Палатанинг вице президенти жаноб Мурат Байизит ва бошқа раҳбарлар билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида туркиялик ҳамкорларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган мисли кўрилмаган ислоҳотлар, қулай инвестицион муҳит ва Фарғона вилоятининг қишлоқ хўжалиги бўйича салоҳияти, истиқболлари бўйича маълумотлар берилди.

Мева ва сабзавотларни қайта ишлашга мўлжалланган Учкўприк туманидаги “Valley Mountans Fresh” МЧЖ 2016 йилда вилоят ҳокими эътибори ва ташаббуси билан банкрот бўлган корхона негизида ташкил топган, – дейди мазкур корхона раҳбари Раҳмонназар Охчаев. – Туркияда йўналишимиздаги катта завод ва корхоналарда бўлиб, қуритиш ва қадоқлаш бўйича тажриба орттирдик. Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги технологиялар олиб келиш ҳақида келишиб олдик. Жаннатмакон юртимиз неъматларини дунёга экспорт қилиш ниятидамиз.

Томонлар манфаатли ҳамкорлик қилишга, ўз навбатида Туркия томони Фарғона вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ноу-хау, янги технологияларни таништириш учун малакали мутахассислар томонидан маслаҳатлар кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтишди.