Shrift o'lchami Rang Rasm

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Sektorlar faoliyati

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

ASOSIY STATISTIK AXBOROTLAR

<< Aprel 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar

Jami murojaatlar: 117
Ko'rib chiqilmoqda: 92 (78.6%)
Javob berilgan: 25 (23.4%)

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab

Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini o'rganish 1-chorak natijalari

 2019-04-11 12:51:46    54

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожааатларини ўрганиш натижалари

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилаётган масалаларни белгиланган тартибда қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

2019 йил 1-чораги давомида барча манбаалар орқали жами 6975  та мурожаатлар келиб тушди.

Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари электрон тизими орқали 5092 та, вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 882 та ёзма мурожаат, 1001 та оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра кўпроқ бошланғич тўловсиз уй-жой билан таъминлаш, уй-жой қуриш ва тадбиркорлик учун ер майдонлари ажратиш ҳамда турли оғир жарроҳлик операциялари учун моддий ёрдам масалаларида тушмоқда.

Энг кўп мурожаатлар тушиши Фарғона (1188 та), Қўқон (630 та), Марғилон (603 та) шаҳарлари, Олтиариқ (496 та),Фарғона (389 та), Қува (381 та), Риштон (370 та), Учкўприк (317 та) ва Ўзбекистон (308 та) туманлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қаблхоналарига такрорий тушаётган мурожаатлар ҳамда энг кўп мурожаатлар тушаётган ҳудудларда яшовчи жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида 2019 йил 1-ярим йиллигида вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг сайёр қабуллар жадвали тасдиқланиб, вилоят оммавий ахборот воситалари ҳамда вилоят ҳокимлигининг веб-сайти орқали аҳоли эътиборига етказилди.

 Ушбу жадвал доирасида Фарғона, Қўқон шаҳарлари, Боғдод, Олтиариқ, Ўзбекистон туманларида вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 164 нафар аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан 
477 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан шахсий қабуллари ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 
2019 йил 20 мартдаги 07-1044-сонли топшириғига 
асосан вилоят ҳокимининг Фарғона, Риштон ҳамда Ёзёвон туманларида оммавий сайёр қабуллари ўтказилиб, қабуллар давомида 244 нафар мурожаатчилар қабул қилинди.

Қабулларни аҳоли турар жойларига яқинлаштириш, аҳолининг фаол ва кўтаринки кайфиятида ўтишини таъминлаш мақсадида қабуллар асосан аҳоли яшаш пунктларида, маданият боғларида ташкилланди.

Сайёр оммавий қабуллар давомида вилоят Бандлик бошқармаси томонидан бўш ишчи ўринлари Меҳнат ярмаркалари, Спорт бошқармаси томонидан оммавий спорт тадбирлари, китоб савдо ярмаркалари ўтказилди.

Вилоятда мурожаатлар билан ишлашда раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида шаҳар, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари мурожаатлар билан ишлашга масъул этиб белгиландилар.

2019 йил 1-чораги давомида вилоят бошқармалари ва корхона ташкилотлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимликларининг мурожаатлар билан ишловчи ходимларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги аппарати ҳодимлари учун, вилоят “Маҳалла” жамоат фонди биносида маҳалла фаоллари учун, Фарғона шаҳар юридик коллежида шаҳар, туман ҳокимликларининг мурожаатлар билан ишловчи ва ижро интизомига  масъул ходимлари учун, Фарғона шаҳар ҳокимлиги базасида бошқармалар ва ҳокимликлар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари ҳамда бошқа масъул ходимлари учун ўқув-семинарлари ўтказилди.

Вилоятда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи 17 та шаҳар, туман ҳокимликлари ва бошқармаларда ўрганилиб, натижалари кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама этилди.

Таҳлил ва ўрганишлар якунларига кўра мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 27 нафар турли даражадаги масъулларнинг интизомий жавобгарлиги кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимлигига барча манбаалар орқали келиб тушган мурожаатлар 5 марта таҳлил этилиб, вилоят бошқармалари раҳбарлари ҳамда барча шаҳар, туман ҳокимликларига йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан назоратли топшириқ хатлари юборилди.

Келиб тушган барча мурожаатларни ўрганишлар якунлари бўйича 
221 нафар фуқаролар иш билан таъминланди, уй-жой шароитини яхшилашга ёрдам беришни сўраган 101 нафар фуқароларга Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан оилавий ётоқхоналар ажратилди.

Ногирон ва даволанишга муҳтож бўлганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 154 нафарига ногиронлик аравачаси, 34 нафарига эшитиш мосламаси, 56 нафарига таянч воситалари олиб берилди. Шунингдек, 760 нафар фуқароларга даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 
ПФ-5421-сонли фармонига асосан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича келиб тушган 52652 та мурожаатлардан 17227 тамурожаат ижобий ҳал этилди.

Олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонасида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган қабулларида тушган мурожаатларнинг 
51 фоизи
, Виртуал қабулхона орқали келиб тушган мурожаатларнинг 
46,8 фоизи, вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатларнинг 50 фоизи, шаҳар, туман ҳокимликларига бевосита келиб тушган мурожаатларнинг 
46 фоизининг ижобий ҳал этилиши таъминланди ва вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларнинг 750 тагакамайишига эришилди.

Вилоят ҳокимлиги келгусида ҳам мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларни ўрганиш натижалари бўйича очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чораларини кўриб боради.

Ахборот тариқасида киритилмоқда.

Вилоят ҳокимлигига ҳисобот даврида келиб тушган жами 25 минг 

 219 та мурожаатлардан  9048 таси уй-жой, 2007 таси ер ажратиш, 3544 таси тадбиркорлик ва кредитлар ажратиш, 2902 та коммунал идораларининг иши масалаларини ташкил этди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг электр, ичимлик суви таъминотини   яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш борасидаги мурожаатларини ҳам ҳисобга олиб ишлаб чиқилган ва Ҳукумат томонидан тасдиқланган Давлат дастурлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилда жами 1823 та уй-жойлар фойдаланишга топширилди. 310 нафар ногирон, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган ва кам таъминланган фуқароларнинг уй-жой билан таъминлаш масалаларида тушган мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, улардан 154 нафари уй-жой билан таъминланди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 156 та, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 134 та уй-жойлар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга топширилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 844 км узунликдаги электр тармоқлари ва 198 дона трансформатор пунктлари янгидан қурилиб, 
128 мингта хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.

55,1 млрд сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 569,1 км ичимлик суви тармоқлари тортилди, шундан 201 км янги тармоқБунинг натижасида 
693 мингдан зиёд  
ахолининг  ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Жами 
90 км ички йўллар асфальтланди ва 330 км йўллар шағал қопламаси билан қопланди. 20318 нафар тадбиркорлик субъектларига 2 415,3 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилди.