Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: САУДИЯ АРАБИСТОНИ ИШБИЛАРМОНЛАРИ – ФАРҒОНАДА

×

 2019-04-11 19:15:08    58

PDF юклаш
Чоп этиш



2019 йилнинг 9 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйида Саудия Арабистони ишбилармонларининг вилоят раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида саудиялик делегация аъзоларининг Ўзбекистонга сафари доирасида “AWAD GROUP” компанияси бош менежери Аюб Мухаммадҳасан Авад ҳамда ”RABEE COMPANY” компанияси таъсисчиси Муҳаммед Раби Алгаҳтаний ҳамда компания раҳбари Салом Мосфер Алкахтанилар Фарғонага ташриф буюрдилар.
Ташрифнинг асосий мақсади – меҳмонхона қурилиши бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш, Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ташкиллаш масаласини муҳокама қилишдан иборат.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов меҳмонларга вилоятимизнинг иқтисодий-инвестицион салоҳияти, бугунги кунда амалга оширилаётган кластер усули, хорижий инвесторларга мамлакатимизд, хусусан, Фарғона вилоятида яратилаётган имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди. Қўқон ЭИЗ, кичик саноат зоналари, Фарғона кадрлар ўчоғи эканлигига ҳам алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, иккита таклифни илгари сурди: Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига инвестиция жалб қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масаласини муҳокамага қўйди.
Фарғонанинг муҳим бизнес режалари сирасига текстиль соҳасида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш заводини реконстркуция қилиш ва агрокластерлар кўринишида ишлаб, экспортни кучайтириш киради.
Аюб жаноблари ўз сўзида дастлабки ташриф ўрганиш учун эканлигини, қаерга бўлса, Фарғона ҳақида яхши фикрлар эшитганликларини, шунинг учун вилоятга сафар уюштирганларини айтиб ўтди. Шунингдек, у Ўзбекис онда жуда катта ўзгаришлар кетаётганини, уни дунёга очиш жараёнида иштирок этишни исташларини, дунёга очилгандан кейин эмас, балки ҳозирги жараёнда унга шерик бўлиш истагини билдирди.
- Ўзбекистонга биринчи келишим, - дейди Аюб Муҳаммадҳасан Авад, - ота-боболарим Марғилон шаҳридан бўлган. Ҳам зиёрат, ҳам тижорат мақсадида Фарғонага келдик. Аслида Тошкентга Форумга келган эдик. Ҳам ўтмишдаги ота-боболаримиз юртини зиёрат қилиш мақсадида, ҳам бизнес режаларни амалга ошириш учун имкониятларни ўрганиш мақсадида Фарғонага келдик. Текстиль, пахтани қайта ишлаш, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг маълумотларга эга бўлдик.
Музокаралар сўнгида меҳмонлар ва вилоят ҳокимлиги вакиллари эсдалик совғаларини топширдилар.