Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ЎШЛИК ШОИР-ЁЗУВЧИЛАР - ФАРҒОНАДА

×

 2019-04-13 14:49:26    50

PDF юклаш
Чоп этиш



Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан бугунги кунда қўшни давлатлар билан йўлга қўйилган дўстлик алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Фақатгина савдо-иқтисодий эмас, балки ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорлик уфқлари кенгаймоқда. Буни яқиндагина Фарғоа вилоятида бўлиб ўтган Халқаро ёшлар фестивали мисолида ҳам кўриш мумкин. Маданий-адабий соҳалардаги ҳамкорлик халқларимиз ўртасида жуда қадимдан мавжуд бўлган, бугунги кунда ҳам ушбу қадимий ришталар бардавомдир.

Куни кеча қадимий Ўш шаҳрининг ёзувчи-шоирлари Фарғонамизнинг азиз меҳмони бўлдилар. Вилоятнинг турли муассасаларида Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Ўш вилояти бўлими раиси, Қирғизистон Халқ шоири Туроб Жўраев, Қирғизистон Халқ ёзувчиси, Чингиз Айтматов номидаги Олтин Юлдуз мукофоти лауреати, Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Охун Жўра, “Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири, Қирғизистон хотин-қизлар кенгаши раисининг Ўш вилоятидаги ўринбосари Соҳиба Шокировалар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Дастлабки учрашув ФарДУ профессори, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Сиддиқ Мўмин ташаббуси билан Фарғона давлат университети талабалари билан бўлиб ўтди. Бу ерда шоирлар ижодидан баҳраманд бўлган талабаларнинг ҳам илҳоми жўшиб, ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар ва меҳмонларга эзгу тилакларини билдирдилар. Мушоирадан сўнг талабалар билан меҳмонлар ўтасида самимий мулоқот кечди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига муносиб жавобларни олдилар.

Кейинги учрашув Фарғона солиқ коллежида бўлиб ўтди. Учрашувни ташкиллашда коллеж кутубхонаси мудири Ҳакимахон Қўшматованинг саъй-ҳаракати катта бўлди. Бу ерда ҳар икки тилда – ўзбек ва қирғиз тилларида меҳмонлар томонидан ўқилган шеърлар жуда қизғин кутиб олинди. Ижодий ва эркин мулоқот коллеж талабаларини жуда руҳлантирди.

“Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири Соҳиба Шокирова Фарғона вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Ферганская правда” ҳамда “Фарғона ҳақиқати” газеталари таҳририятларида ҳам бўлиб,  таҳририятфаолияти билан танишдилар. Бош муҳаррирлар Гулбаҳор Саидғаниева ва Аҳмадали Тешабоев билан доимий ҳамкорлик борасида меморандум имзоладилар.

Куннинг иккинчи ярмида қирғизистонлик дўстларимиз билан Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”га ташриф буюрдик. Бу ерда уларни Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Олий Мажлис сенати аъзоси, Ўзбекистон Халқ шоири Энахон Сиддиқова уюшма ходимлари билан биргаликда кутиб олди. Меҳмонлар Эркин Воҳидов номидаги боғ манзарасида шоир ҳайкали пойига гул қўйдилар, шоирнинг музейини томоша қилдилар. Шундан сўнг Ёзувчилар уюшмаси биноси билан танишдилар. Айниқса, боғда жойлашган “Ижод мактаби” меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ўзбек ва қирғиз тилларида шеърлар айтиб тантанали кутиб олган иқтидорли ўқувчилар, мактаб жамоаси меҳмонларга ўқувчилар тайёрлаган адабий композицияни намойиш қилдилар. Бу ерда ҳам шеърхонлик давом этди.

Фарғона вилоятидаги бир кунлик адабий учрашувлар икки халқ ўртасидаги дўстлик кўпригини мустаҳкамлади, кечга  томон Қирғизистонлик дўстлар олам-олам таассуротлар билан “Дўстлик” чегара пости томон жўнаб кетишди.