Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ёшлар билан ишлаш бўйича намунали вилоятга айлантирилади 16.04.2019 Муаллиф haqiqat.uz

×

 2019-04-16 21:32:41    61

PDF юклаш
Чоп этиш



Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. Ушбу масалада Фарғонада ёшлар билан ишлаш бўйича намунали вилоятга айлантиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент Администрацияси масъул ходимлари, республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этган йиғилишда вилоятдаги барча шаҳар-туманларнинг масъул ходимларига ҳар бир ташаббус бўйича жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режа асосида ташкил этиш вазифаси юкланди.

Ҳудудий ва вилоят штаблари ташкил қилган ҳолда ҳар бир қилинган амалий ишлар юзасидан кунлик ҳисобот тақдим этиб бориш тизими яратилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятини намунали вилоятга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Ёшлар назорат тизими” лойиҳаси асосида барча шаҳар-туман ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда масъулларга топшириқлар берилди. Топшириқлар асосида ёшларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва уларни бешта ташаббус бўйича йўналишлар кесимида тўгараклар, тадбирлар ва акцияларга жалб қилишнинг ўзига хос механизмлари тушунтирилди ҳамда бу бўйича вилоятда амалий ишлар бошланди.

Гулрухсор ХУДАЙБЕРДИЕВА,

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши матбуот котиби