Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати:Ўзбекистон –Хитой: ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшади

×

 2019-04-18 14:53:03    71

PDF юклаш
Чоп этиш



Таъкидлаш керак, Фарғона вилоятида 200 дан зиёд хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият кўрсатмоқда.

2018 йилда вилоят ҳокимлиги кўмаги билан Россия, Жанубий Корея, Хитой, Латвия каби кўплаб давлатлар билан турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича самарали келишувларга эришилди.

Айни кунларда хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, янги лойиҳаларни ишга тушириш борасида амалий ишлар олиб бориляпти. Хусусан, хитойлик ишбилармонлар билан ҳам иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда.

         Ҳозир вилоятда Хитой Халқ Республикаси сармояси иштирокида 38 та қўшма ва 24 та хорижий корхона фаолият кўрсатиб, йилдан-йилга янги лойиҳалар ишга туширилмоқда.

Ўтган йилнинг 10 ойида Хитойга экспорт ҳажми 95,2 миллион АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 164,4 миллион долларни ташкил қилди. Вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини кўпайтириш мақсадида 2018 йили Хитойнинг кўплаб провинциялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Нинг Бо” тош қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари, хитойлик йирик инвестор Томас Ху бошчилигидаги  делегацияни  қабул қилди.

 Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, тош қоғоз ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйиш, бу – биринчи навбатда, экологик муаммоларни бартараф этади ҳамда Фарғонанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиради.

Ўз навбатида хитойлик инвестор Томас Ху Ўзбекистон бозоридаги талабни ўрганиб чиққан ҳолда, айнан Фарғонада ушбу корхонани ишга тушириш ниятида экани, соҳага катта қизиқиш билдираётган, инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга астойдил татбиқ этаётган тадбиркорлар билан ҳамкорликка катта умид боғлаётганини  қайд этиб ўтди.

         Вилоятда Хитойнинг умумий 245 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси иштирокида қурилиш маҳсулотлари ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш, енгил саноат соҳаларида 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Дунёда ягона бўлган ушбу компаниянинг Фарғонага кириб келиши ва тошдан қоғоз ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, бу – катта бир вокелик, албатта.

   – Аввало Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги барча соҳаларда ривожланиб бораётгани кутилган самараларни бераётганини таъкидлашим лозим, – деди Томас Ху. – Мен раҳбарлик қилаётган компания тош қоғоз ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 20 йиллик тажриба туфайли Европада ҳам, дунёнинг барча давлатларида ҳам доимий харидорларимиз, ҳамкорларимиз мавжуд. Сифатли тош қоғоз маҳсулотларига талаб бутун дунёда ортиб бормоқда. Сабаби унда экологияга ҳеч қандай зарар етмайди, балки оддий тош ёки кальцийдан фойдаланилади. Лекин тош қоғознинг сифати целлюлоза қоғозникидан бутунлай фарқ қилади.  Биз Ўзбекистонда қоғоз хом ашёсига бўлган бир йиллик эҳтиёжни ўрганиб чиқдик. Китоб, журнал, газета, ўқув дафтари, офис қоғози ва босма маҳсулотлари айнан офсет ва газета қоғозидан ишлаб чиқарилади. Мамлакатингиздаги матбаа корхоналарида асосан чет эл қоғозлари ишлатилади. Биз эса энди ушбу маҳсулотларни Фарғонада ишлаб чиқариш ниятидамиз.

           Хитойлик тадбиркорлар Абдураҳмон Ниёзов раҳбарлигидаги корхонада бўлиб, бу ердаги қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Коммуникация тармоқларини ўргандилар, йилига 70000 тонна хажмидаги  тош коғоз ишлаб чиқарувчи ушбу корхонани энг сўнгги русумдаги замонавий технологиялар билан жиҳозлаш масаласидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Инновацион ғояларни татбиқ этган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

         Фарғонанинг саноат салоҳияти юксалишига хизмат қиладиган яна бир корхона тез фурсатда фойдаланишга топширилади.