Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": Вилоят ҳокимининг сайёр қабули МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИ ТИЗИМ ВА САМАРА

×

 2019-04-18 21:16:10    54

PDF юклаш
Чоп этиш



Бу ҳудудларда аҳоли муаммоларини тез фурсатда ҳал этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашда жуда ҳам қўл келмоқда

 

Айни кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида тўртта сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, ҳар бир мурожаат жойида ўрганилиши, муаммоларга ечим топиш ҳамда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида ижобий натижаларга эришилиши таъминланяпти.

Шу йилнинг 17 апрель куни Данғара туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокими, вилоятдаги биринчи сектор раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

 Унда Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон туманлари ҳамда Қўқон шаҳридан келган 124 нафар фуқаронинг жами 79 та масалалар бўйича мурожаатлари ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги, тегишли бўлим ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими томонидан батафсил ўрганилиб, ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Баъзи масалалар алоҳида назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилди.

Сайёр қабул давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш сингари кўплаб муҳим масалалар ўртага ташланди.

 Мурожаатлар асосида ишсизлик, нафақа олиш, таълим тизими, соғлиқни сақлаш, ички йўлларни таъмирлаш, электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш каби муаммоли ҳолатлар тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди.

–                   Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги керак, – деди вилоят раҳбари. – Мурожаатлар ўз вақтида ижобий ҳал этилиши учун ҳар биримиз масъулмиз. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон, оила тақдири ётади.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан асос солинган мурожаатлар билан ишлашнинг янги тизими самараси сифатида бугунги кунда юртимиздаги ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас.

Данғара туманининг Пишқайрон қишлоғида яшовчи 82 ёшли меҳнат фахрийси Лутфихон ая Жўрабоева юрак хасталигидан азият чекади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Данғара тумани Халқ қабулхонасига мурожаати асосида онахонга шу куни ногиронлик аравачаси топширилди.

 –Қувонганимдан кўзимга ёш келди, – дейди онахон мамнун бўлиб. – Инсультни бошимдан ўтказганим сабабли юришга қийналар эдим. Бундан буён невараларим ёрдамида янги аравачада сайр қилиш, қўни-қўшнилар билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдим. Шундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга мингдан-минг раҳмат.

Сайёр қабулда қатнашган Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Зуҳрахон Сулаймонова ўзи бир нафар фарзандининг ногиронлиги борлиги ҳисобга олиниб, унга вилоят марказида жойлашган оилавий ётоқхоналардан яна қўшимча хонадон ажратилди.

Бағдод туманида рўйхатда турган Дилором Холиқовага эса онасининг даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатилди.

Данғаралик Ғофуржон Қамбаралиевнинг мактабгача таълим маскани ташкил этиш учун кредит олиш масаласидаги мурожжати ҳам ўз ечимини топди.

Яна шу туманда яшовчи Шаҳризода Бўтаева ўтган сайёр қабулда уй-жой масаласида вилоят раҳбарига юзланган эди. Муаммоси ҳал этилганлигидан қувонган Шаҳризода бу  сафарги қабулда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга самимий миннатдорчилигини билдирди. 

    Қабул жараёнининг ўзида 27 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг масалалари ижобий ҳал этилди. 3 та ҳолатда жойида берилган қонуний тушунтиришлардан ҳамюртларимиз рози бўлишди. Қолган 49 та мурожаатларнинг ҳал этилиши учун бошқарма ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, бажарилиши назоратга олинди.

Қабулда тушган йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти, баллонли газ етказиб бериш борасидаги 17 та мурожаат жойида қўшимча ўрганиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишга йўналтирилди. Шу куннинг ўзида “Автойўл”, электр тармоқлари, “Сувоқова” каби қатор идоралар раҳбарлари юқоридаги муаммолар бўйича қишлоқларга юборилдилар.

 

Аҳмадали ТЕШАБОЕВ,

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.