Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ФАРҒОНАДА SMART CITY ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ УЧУН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ.

×

 2019-04-18 22:55:18    61

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилоятида Жанубий Кореялик ҳамкорларимиз билан биргаликда “Ақлли шаҳар” қурилади. Ушбу лойиҳасига Жанубий Корея томонидан 800 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция киритилиши кўзда тутилган. 

Лойиҳа ишга тушгач, келажакда кўплаб инвесторларни жалб қилиш имкониятлари пайдо бўлади. Чунки бу регион илғор корейс Эркин Иқтисодий Зоналари стандартларига мувофиқ шакллантирилади. 

Жанубий Корея инвесторлари сифатида “Чхонг-хэ Инжиниринг” компанияси вакиллари Ким Ёнг Жун, Рю Санг Гюн, Ким Тае Хёнг, Лиан Николайлар Фарғонага ташриф буюрдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг “Чхонг-хэ Инжиниринг” акционерлик жамияти ўзаро ҳамкорлигида Фарғона вилоятида Эркин Иқтисодий Зона ва Ақлли шаҳар ривожи ва ушбу соҳада зарурий чора-тадбирларни бажариш учун меморандум имзоланди.

Унга кўра Учкўприк туманида 250 га ер майдонида “Ақлли шаҳар” лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.  Меморандумда ҳудудларнинг тақсимланиши, SmartCore, яъни бизнес марказлаштирилиши, маъмурият, юқори технологияли индустрия, R&DPlaza – АТ водийси, олий маълумот, шунингдек, яшаш ҳудудларининг марказлаштирилиши, аҳолини жойлаштириш ва чет элликлар оқими каби масалалар ўз аксини топган.  

Ақлли шаҳар қурилганидан сўнг янги инвесторларни жалб қилиш ҳисобига 2 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати