Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ФАРҒОНАГА ПЕРМЬ ЎЛКАСИДАН ДЕЛЕГАЦИЯ КЕЛДИ

×

 2019-04-23 07:04:13    61

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилоятига Россия Федерациясининг ҳукумат вакиллари ва 13 нафар йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари вилоятимизниг йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш учун ташриф буюрдилар.

Жорий йилнинг 22 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйи биносида Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев Пермь ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари, тадбиркорлик ва савдо министри Алексей Чибисов бошчилигидаги Пермь делегациясини қабул қилди.

Расмий учрашув чоғида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев вилоятнинг иқтисодий-инвестицион салоҳияти, унинг ишлаб чиқариш ривожланган шаҳарлари Фарғона ва Қувасой, шунингдек, қадимги Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳақида маълумот берди.  Вилоятдаги корхоналар ва иқтисодий кўрсаткичлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва текстиль ишлаб чиқариш маҳсулотлари экспорти ҳақида гапириб, ҳамкорлик таклиф қилди.

Пермь делегацияси номидан А.Чибисов сўз олди ва ўлканинг авиация двигателлари ишлаб чиқаришда дунёга машҳур эканлиги, йирик ишлаб чиқарувчиларга бойлиги ҳақида гапирар экан, Фарғона вилоятида ишлашга қизиққанликларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Делегация таркибида Пермь ўлкасининг 13 та корхонаси вакиллари келган бўлиб, тақдимотда 68 та компания ҳақида маълумот берилди.

Музокаралар жараёнида ҳамкорликни тезроқ амалга ошириш, бошқа ривожланган давлатларга етиб олиш ва ўзиб кетиш масалалари қўйилди. Шунингдек, Пермга воситачиларсиз, тўғридан-тўғри Фарғонадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Россиялик меҳмонлар пахта хом ашёсидан бўлган махсус кийимларга буюртма бериш истагини билдирдилар.

Музокара сўнгида томонлар эсдалик совғаларини топширдилар.

Фарғона шаҳридаги “Азия” мехмонхонасининг конферециялар залида эса икки давлат тадбиркорлари ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Тошпўлатов бошчилигида вилоятимизнинг 15 та йирик корхона рахбарлари ва тадбиркорлар қатнашдилар.

Тадбир давомида Пермдан ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ўзларининг ишлаб чиқариш салоҳиятлари ва хизматлари бўйича тақдимотлар намойиш бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида вилоятимиз тадбиркорлари билан “В2В” форматида учрашув ўтказилди. Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган Фарғона “АЗОТ” АЖ корхонаси Пермнинг “Уралнефтегаз” МЧЖ корхонаси ва «Становление» Малака ошириш маркази ҳамда
“Вектор-ПМ” МЧЖ корхонаси билан вазн ўлчаш ускуналари бўйича, “Фарғона Нефтни қайта ишлаш” заводи “Вектор-ПМ” МЧЖ корхонаси билан вазн ўлчаш ускуналари бўйича, ПАО НПО “Искра” компанияси билан компрессорли ускуналар бўйича келишувга эришдилар. “Униформ плюс” корхонаси “Русская спецодежда” компанияси билан текстиль йўналиши бўйича, “Фарантикор” корхонаси “ПЛПК” МЧЖ компанияси билан қайта ишланган тахта махсулотлари бўйича келишувга эришдилар. “Фарғона Кимё заводи” “Вектор-ПМ” МЧЖ корхонаси билан вазн ўлчаш ускуналари бўйича, «Становление» Малака ошириш маркази билан, ҳамда ПАО НПО “Искра” компаниясининг насосли ускуналари бўйича, Қўқон ЭИЗда жойлашган “Стафин плюс Коканд” корхонаси “Прикладная химия” Илмий-лойиҳавий маркази билан вилоятимизда инновацион лойиха яратиш бўйича келишувга эришдилар ва тез кунларда Пермь шаҳрига иш юзасидан сафарга боришни режалаштирдилар. Қўқон ЭИЗ раҳбари “Чусовский завод по восстановлению труб” МЧЖ компанияси билан, “Шаффоф омадли саноат” корхонаси эса “Русская спецодежда” компанияси билан текстиль йўналиши бўйича келишувга эришдилар. “Фарғона Магистрал газ қувирлари” корхонаси “Чусовский завод по восстановлению труб” МЧЖ компанияси ҳамда “Замин Декор” корхонаси “ПЛПК” МЧЖ компанияси билан тахта ва тахта махсулотларини юртимизга импорт қилиш бўйича келишувга эришдилар.

“Фарғонаазот” АЖ да ҳам делегация  аъзолари учун завод раҳбарияти томонидан бизнес-форум ташкил этилди.  “Фарғонаазот”нинг бугунги кунги салоҳияти, ишлаб чиқариши, модернизация жараёнлари, маҳсулот турлари ҳақида тақдимот намойиш қилинди. Тақдимотдан сўнг музокараларга киришилди, тажриба алмашилди ва мутахассислардан саволларга керакли жавоблар олинди. Шундан сўнг заводнинг карбамид ва селитра ишлаб чиқариш цехлари бўйлаб экскурсия қилиниб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

Пермлик делегация аъзолари кўҳна Марғилон шаҳрида барпо этилган Эркин Воҳидов номидаги боғ ҳудудида жойлашган Э.Воҳидов музейида, сўнгра  “Ёдгорлик” мажмуасида саёҳатда бўлдилар. Экскурсия давомида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Тошпўлатов, Фарғона шаҳри ҳокими Ҳ.Ҳабибидинов, ОАВ вакиллари ҳамроҳлик қилдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати