
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ахборот хизмати: ФАРҒОНАДА ҚОҒОЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

2019-04-25 09:59:08 15
Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари ХХРнинг “Бир макон-бир йўл” 2- Халқаро форуми доирасида иштирок этаётган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев 25 апрель куни Ning Bo Stone Paper Environmental Materials Co., Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Томас Хоу билан учрашди.
Учрашувда томонлар Фарғона вилоятида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш инновацион лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бордилар. Бу лойиҳа Хитой делегациясининг Фарғона шаҳрига ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди. Учрашув натитижасида йилига 3600 тонна тошдан қоғоз ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган умумий қиймати 7 млн. АҚШ доллари бўлган инновацион лойиҳани Фарғона вилоятида амалга ошириш учун англашув меморандуми имзоланди. Ушбу лойиҳа доирасида 60 дан зиёд янги ишчи ўрни яратилади, энг асосийси, мавжуд хом ашёдан унумли фойдаланган ҳолда юқори сифатли, экологик тоза қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Жаноб Томас келажакда жаҳон бозорида бундай маҳсулотга талаб юқорилиги ва келажакда ишлаб чиқариш қувватларини бир неча баробарга ошириш ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини айтиб ўтди.