Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари

×

 2019-05-02 14:52:33    62

PDF юклаш
Чоп этиш


01.05.2019 Муаллиф Соҳиба АБДУРАХМОНОВА
Вилоят ҳокимлигида бир гуруҳ нуронийларни Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа қатор соҳаларида узоқ йиллар мобайнида ҳалол, самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги ҳамюртларимиз тақдирланадилар.

Шунингдек, бу кўкрак нишонига умрини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган, жамиятимизда обрў-эътибор қозонган оналар муносиб кўриладилар.

Тақдирлаш маросимида ҳам ана шундай фидойи, жонкуяр фарғоналиклар меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев юксак нишонга эга бўлган 70 нафардан ортиқ фахрий отахону онахонларни вилоят фаоллари номидан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва ғайрат тилади.

Ёзёвонлик Мила Цой 82 ёшда. У ҳаётини тадбиркорликка бағишлаганлардан. Онахон ҳамон Ёзёвон туманидаги нон маҳсулотлари тайёрлайдиган катта корхонани бошқариб келмоқда.

Тадбирда у каби ташаббускор, фаол кекса авлод вакилларига I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Тақдирлаш маросимида нуронийлар вакиллари сўз олиб, кўрсатилаётган эътибор учун Президентимизга миннатдорчилигини билдирдилар.

–Таълим соҳасида кўп йиллар меҳнат қилдим, –дейди 75 ёшли сўхлик Зумрадпоччо Фахриддинова. – “Навбаҳор” номли гимназия сифатидаги мактабгача таълим муассасасида раҳбар бўлдим. Нафақада қарилик гаштини сураётган шу кезларда Президентимиз томонидан таъсис этилган кўрак нишони билан тақдирланишим эса мени хурсанд қилиб юборди. Бундан кейин ҳам маҳалла, Янгиариқ қишлоғи ўғил-қизларини Ватанимизга муносиб этиб тарбиялашга ўз ҳиссамни қўшавераман.

I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони кўксимни безаб турганлигидан бир фахрий сифатида қувониб турибман, –дейди профессор Аҳмадали Ғофуров. – Талабаларга мана шу жўшқин ҳаёт, бугунги дорилолмон кунлар қадрига етиш, шу юртга муносиб бўлиш ҳақида айтишдан чарчамайман. Бу кўкрак нишони кейинги фаолиятимга янада фаоллик бағишлайди.

Кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўриш, рағбат ва эъзоз топиш нуронийлар кўнглини кўтариб, руҳини янада тетиклаштиради. Шундай бахтга муяссар бўладиган ибрат намуналари эса Фарғонада ҳали талайгина.