Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Шавкат Мирзиёев: Аёлларни иш билан таъминлаш ҳаёт-мамотимиз

×

 2019-05-06 14:38:31    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Ипак гиламлар” корхонасида бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
 
Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бешта ташаббус асосида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, йиллар давомида уларни қийнаб келган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аёллар бандлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Чунки ишсизлик оқибатида аёллар ўзга юртларга иш излаб кетиб, фарзандлари қаровсиз қолаётган, ўзлари чет элларда оғир қийинчиликларга дучор бўлаётган эди. 
Президентимиз илгари сурган бешта ташаббусдан бири мана шу муаммони ҳал қилиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга тўлақонли турмуш шароити яратиб беришга қаратилган. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун “Ўзбекпахтасаноат” акциядорлик жамияти ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналари ташкил этиш ва аёлларни банд этиш кўзда тутилган. Ушбу корхоналарга биринчи навбатда боқувчисини йўқотган, турмуши оғир, адашиб салбий оқимларга аралашиб қолган хотин-қизлар, шунингдек, кўп болали аёллар ишга жалб қилинмоқда. 

Ўтган даврда тикув-трикотаж корхоналарига ишга жалб қилинган аёллар қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилиб, билим-кўникмаси оширилди. Уларга ўқиш давомида стипендиялар берилди, ўқитувчилар ойлик маош билан таъминланди. 
Фарғона вилоятида ҳам бешинчи ташаббус асосидаги ишлар кенг қулоч ёймоқда. “Ўзбекпахтасаноат” АЖ томонидан жорий йилда вилоятда 7 та, 2020 йилда 8 та тикув-трикотаж корхонаси ташкил этилади. Натижада 4,5 мингта янги иш ўрни яратилиб, аёллар бандлиги таъминланади. 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ҳам вилоятда мавсумий ва доимий иш ўринлари яратиш мўлжалланган. Уюшма пилла етиштиришдан то тайёр маҳсулот чиқаришгача бўлган жараённи кластер усулида ташкил этиш орқали ипак маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳам хотин-қизларни меҳнатга жалб этишда катта имконият яратади. Уюшма томонидан 2019 йилда вилоятда хотин-қизларни касаначиликка жалб этиш орқали 30 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган. 
Аҳамиятлиси, бир мавсум давомида ипак қурти боқувчиларга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади. Илгари қурт боқувчиларга на маош тўланган, на меҳнат стажи ёзилган бўлса, ҳозир аёллар касаначи сифатида уйида ўтириб ипак қурти боқса ҳам уларга меҳнат стажи ёзилади. Ёки тикувчилик корхонасидан буюртма олиб, уйида ўтириб ишлаш имконига эга бўлди. Бу ҳам аёллар бандлигига қаратилаётган улкан ғамхўрлик ифодасидир. Бундай имкониятлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий қилинмоқда.

“Ипак гиламлар” корхонаси Қўштепа туманидаги “Исмоилжон гиламлари” масъулияти чекланган жамиятининг филиали бўлиб, ташкил этилганига икки ой бўлди. Бугунги кунда бу ерда 120 нафар, жамият таркибидаги 9 та шундай корхонада жами 2 мингга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Ушбу корхоналарда атлас, шойи, адрасдан 300 га яқин турдаги тайёр маҳсулот, ипак гиламларнинг 400 дан ортиқ нусхалари тўқилмоқда. 

Президентимизга ипак маҳсулотларнинг эскизини тайёрлаш ва тўқиш жараёни, сифати, харидоргирлиги ҳақида сўзлаб берилди. 
Давлатимиз раҳбари қишлоқ жойда хотин-қизлар учун янги корхона ташкил этиб, жаҳон стандартларига мос ипак маҳсулотлар тайёрланаётганига юксак баҳо берди. Пиллачилик кластерларини ташкил этиш бўйича Фарғона тажрибасини оммалаштириш, маҳаллалар ҳузурида 300-400 кишилик корхоналар, уларнинг олдида 1-2 гектарлик пиллахоналар очиш ва аёлларни иш билан таъминлаш кераклигини таъкидлади. 
– Аёлларни иш билан таъминлаш ҳаёт-мамотимиз. Бу ишни ура-урачилик билан амалга ошириб бўлмайди. Шундай тизим яратиш керакки, пиллачилик кластерлари орқали келгусида Фарғона водийсида 1 миллион аёлни иш билан таъминлаш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев. 
Пиллачилик аёлларимизнинг дунёқарашига мос меҳнат. Пилла етиштириш, ипак матодан камалакранг либослар тикиш маънавиятимиз, маърифатимиз, миллий ўзлигимизнинг белгиси экани, бу ҳунарни янги босқичда ривожлантириш юртимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди. 
“Исмоилжон гиламлари” масъулияти чекланган жамияти йил охиригача яна 15 та тўқув цехи ташкил этиб, ишчилар сонини 4,5 мингтага етказишни режалаштирмоқда.
Давлатимиз раҳбари ипак маҳсулотлари бозорини топиш, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида корхонанинг савдо уйларини очиш ва сайёҳларга тарғиб этиш, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналарида ипак маҳсулотлар дўконларини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Ипак маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уни ташқи бозорга арзон нархларда етказиш механизмларини жорий этиш, пиллачилик кластерлари учун банк кредитлари ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқ берилди.

Матназар Элмуродов, ЎзА