Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: ФАРҒОНАДАН ХИТОЙГА ГИЛОС ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

×

 2019-05-09 15:35:37    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокимлиги қабуллар уйи биносида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Wuxi Tianran Agriculture and Forestry Technology компанияси директори Руи Понг бошчилигида Чао Фенхуа, Рен Ронг, Хианг Янлианг, Хин Хианлардан иборат Хитой Халқ Республикасидан келган бир гуруҳ тадбиркорларни қабул қилди.

Учрашувда вилоят божхона бошқармаси ходимлари, “Сайқал” корхонаси раҳбари Абдураҳмон Ниёзов, вилоят ҳокимлиги ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Жиангсу провинциясининг Оси шаҳридан келган Руи Понг ўз корхонаси ҳақида маълумот берди. Wuxi Tianran Agriculture and Forestry Technology асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўрганиш, етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Янги узилган мева-сабзавотларни сақлаш, ишлов бериш асосий фаолиятларига киради. Фарғонага келишдан мақсад, бу ердаги экспортга етиштириладиган гилос маҳсулотини сотиб олиш ва уни қайта ишлашдир.

-2017 йилда Пекин шаҳридаги ярмаркада биринчи марта Ўзбекистон гилосларини кўрганман, улар экологик тозалиги ва йириклиги ҳамда мазаси билан бизга ёқади, - дейди Руи Понг. – Фарғонада  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта ҳажмдаги базаси борлигини биламиз. Бизда эса бунга йирик бозор бор. Бу йил янги гилос харид қилишни бошлаймиз. Аммо гилосни Хитойга етказиб боришда муаммо бор. Яъни самолётда олиб кетиш учун сизнинг божхона хизматингиздан ўтиши керак бўлиб, ҳозирда божхона текшируви асбоб-ускуналари йўқ. Фарғона аэропорти бизга яқин. Фарғона-Шанхай рейси орқали тўғридан-тўғри Хитой-Шарқ авиакомпанияси орқали маҳсулотни олиб кетишимиз мумкин.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев хитойлик тадбиркорларнинг ташрифидан мамнун эканлигини айтиб, уларнинг таклифларини маъқуллади.  Фарғонада ўз бизнесларини бошлашлари учун барча шароитларни яратиб беришини билдирди.

Делегация аъзолари аввалига 8 тонна гилос сотиб олиш, кейин эса уни қайта ишлаш билан шуғулланиш истагини билдирдилар. Шунингдек, учрашув чоғида қуритилган ва қадоқланган ўзбекистон гилосларидан намуналар намойиш қилинди.

Музокара сўнгида Ш.Ғаниев “Фарғона” Халқаро аэропорти ҳамда вилоят божхона хизмати ходимларига Хитойга гилос экспортида қулайлик яратиш учун керакли топшириқлар берди. Натижада “Сайқал” корхонаси раҳбари А.Ниёзов билан биргаликда қўшма корхона тузиладиган бўлди. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ҳам бундай ҳамкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаб, тадбиркорларга кенг  имкониятлар яратиб бермоқда.  

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими яқинда Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” Халқаро Форумида иштирок этган эди. Бунда Сян, Гонгконг, Шанхай ва бошқа шаҳарлар раҳбарлари билан мулоқотда бўлиб, келгуси ҳамкорлик учун режалар тузган эдилар.