Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Аҳоли саломатлиги - давлат эътиборида

×

 2019-05-13 14:57:21    61

PDF юклаш
Чоп этиш



Маълумки, Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасида қатлр фармон ва қарорлврни имзолади. Ана шу ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ҳудудларда юриб соҳа муаммоларини ўрганмоқда.
Кеча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ва режалаштирилган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Одий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Ҳотамжон Кетмонов, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Мавлуда Ходжаева, Шерзод Раҳимовлар, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулла Қосимов, вилоят молия бошқармаси бошлиғи Умиджон Мирзаев, вилоятдаги барча тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, оилавий поликлиникалар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. 
Йиғилишни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров олиб борди ва биринчи сўзни Ҳ.Кетмоновга берди. 
Ҳ.Кетмонов тиббий хизматни ривожланган давлатлардаги даражага олиб чиқиш, ечимини кутаётган масалалар борлиги ҳақида сўзлади.
Вилоятда ҳозирча битта шаҳар ва битта туман тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида намунали қилиб кўрсатилишини, кейин эса бошқа шаҳар-туманларда ҳам шу ишлар амалга оширилишини билдирди.
Кейинги сўз шу соҳада амалга оширилган ишлар бўйича ахборот учун М.Ходжаевага берилди. М.Ходжаева Сирдарё вилоятининг Гулистон ва Боёвут туманларида бажарилган ишлар, Сирдарё тажрибаси, натижалар билан таништирди. У ерда Давлат раҳбари топшириғи билан 13-27 апрель кунлари ишчи гуруҳ томонидан тиббий-санитария ишлари ўрганилган эди.
Фарғонада ҳам 11-14 май кунлари тиббиёт соҳасидаги муаммоларни аниқлаб олиш учун ишчи гуруҳ фаолият кўрсатади. Шу мақсадда Фарғонада ҳам бажариладиган, режалаштирилган ишлар белгилаб олинди. 
Аввало, муаммоларни аниқлаш, ҳудудларни намунали қилиб тайёрлаш бўйича штаб ташкил қилинди ва ишчи гуруҳ аъзолари аниқланди.
Намунали тиббий-санитария хизмати кўрсатиш бўйича тайёрлаш учун Фарғона шаҳри ва Бешариқ тумани танлаб олинди. 
Ушбу ҳудудларда барча замонавий янги жиҳозларга эга бўлган тиббий хизмат, аутсорсинг тизими, фитобарлар ташкил қилинади.
Бешариқ туманига Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева, Фарғона шаҳрига Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳимов бириктирилдилар.