Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Фарғона ҳақиқати": Таъминотчи тадбиркорлар кўргазмаси

×

 2019-05-15 15:31:50    58

PDF юклаш
Чоп этиш


 Муаллиф 

Риштон тумани марказидаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган амалий семинар одатдагидан бошқача – замонавий ёндашув асосида ўтказилди.

Семинарда вилоятимизда чорвачилик ва паррандачилик ривожига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорлар, тикувчилик-тўқувчилик йўналишида моҳир ҳунармандлар, тижорат банклари мутахассислари ҳамда дастур доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ҳамюртларимизнинг юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари вилоятимизга ташриф буюрган Президентимиз фаоллар йиғилишида аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларни аниқлаб, уларга белгиланган миқдордаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали фаровон ҳаётни таъминлаш истагида бўлган ҳамюртларимиз учун маҳорат дарслари уюштирилиб, амалий тавсиялар берилди.

Ўтган бир йил мобайнида чет элдан тирик вазни 250-550 кг бўлган наслли чорва молларини олиб келиб, имтиёзли кредит эвазига аҳоли хонадонларига етказиб бермоқдамиз,-дейди Олтиариқ туманидаги “Agro Makc Dolina” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбари Иқболжон Тоштемиров. – Шу йилнинг ўтган даврида Россиядаги МДҲ давлатларига наслли чорва моллари етказиб беришга ихтисослашган “Красноармейск” МЧЖдан 305 бош қорамол олиб келинди. 2019 йил якунига қадар яна 5000 бош наслли чорва молларини олиб келиш режалаштирилган.

Тадбиркор И. Тоштемировнинг қайд этишича, МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган яна бир истиқболли лойиҳа паррандачилик кластерини ташкил этишни назарда тутади. Бунинг натижасида 2020 йилнинг тўртинчи чорагидан йилига 45 минг тонна бройлер парранда гўшти ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўлга қўйилиб, 1200 та янги иш ўринлари яратилади.

Ўзаро суҳбатлар жараёнида таъминотчилар ва шахсий томорқа ер эгалари ўртасида ҳамкорлик келишувларига эришилиб, наслли парранда ва чорва маҳсулотлари етказиб бериш ва харид қилиш юзасидан шартномалар имзоланди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳоджон Тошпўлатов иштирок этди.