Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: Вилоят ҳокимининг сайёр қабули

×

 2019-05-15 17:06:09    55

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев 2019 йил,
14 май куни Тошлоқ, Қува, Ёзёвон ва Қўштепа  тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан вилоят ҳокимининг қабулларига киришни сўраб тушган мурожаатлар ҳамда сайёр қабуллар хақида оммавий-ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган 81 нафар фуқаролардан иборат таркибда қабулга кирувчилар рўйхатлари шакллантирилди.

Тасдиқланган жадвалга кўра 2019 йил 14 май куни Тошлоқ тумани Заркент қишлоғида жойлашган “Агросаноат” касб-хунар коллежида  вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтиши режалаштирилган бўлиб, шу куни белгиланган соатда бошланган қабул давомида барча фуқароларнинг муаммолари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда туман 4 та сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда жами 81 нафар фуқаролар қатнашди, улардан бевосита вилоят ҳокимига 51 та мурожаат келиб тушди, шундан 10 таси жойида ижобий ҳал этилиб, батафсил тушунтиришлар берилди. Қолган
47 та мурожаатлар бўйича бошқарма ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ҳал этилиши назоратга олинди.

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахслардан 20 та уй-жой масаласида, 8 та тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун бино ва ер ажратиш масаласида, 4 та ишга жойлаштириш масаласида, 4 та коммунал соҳалар бўйича ҳамда 15 та бошқа масалаларда мурожаатлар тушди.

Қарийб икки соат давом этган қабул жараёнида Марғилон шаҳар, Янги Фарғона кўчаси, 9/44-уйда яшовчи “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Раимов Авазбек уй-жой сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди:

- Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланганман. Коллежда ўқишни тугатганимдан сўнг ўртоғимникида яшаб юрдим. Вилоят ҳокимининг қабулига ёзилиб, бугун Заркентда бўлаётган сайёр қабулида уй-жой сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим инобатга олиниб, мен уй-жой билан таъминланадиган бўлдим. Аввало шундай имкониятлар учун йўл очиб бераётган, бошимизни силаётган Президентимизга, ғамхўрлик қилаётган вилоят ҳокимимизга миннатдорчилик билдираман.

Қабул жараёнининг ўзида Учкўприк тумани, Оқ олтин кўчаси 6-уйда яшовчи, Қўлдошева Одинахоннинг туман Халқ банкига ишга тиклаш масаласида қилган мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, ишга қайта тикланди.

Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Бўтабоева Ҳурматой ва Марғилон шаҳар Х.Розий кўчаси, 27-уйда яшовчи Музаффарова Офтобхонлар даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати бўйича жойни ўзида 1,0 млн.сўмдан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан даволаниш учун имтиёзли йўлланма ажратилди.

Қўштепа тумани, Заргарлик кўчаси, 26-уйда яшовчи Тўхтахўжаев Расулжоннинг автомобилларга газ қуйиш шохобчаси фаолиятини юритиш учун рухсатнома олиш масаласида қилган мурожаати ва Қува тумани, Чилон МФЙда яшовчи Ўралиев Камолдиннинг фермер хўжалиги ери масаласида қилган мурожаати, Қува тумани, Наврўз кўчаси, 42-уйда яшовчи  Маматқулова Санобархонни тадбиркорлик масаласида қилган мурожаатлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Вилоят ҳокими қабулига мурожаат билан келган фуқароларни суҳбатга тортамиз:

- Мен наслли Голланд қорамолларини боқиб фермер хўжалиги ташкил қилмоқчиман. Буни ташкил қилишимдан мақсад шуки, кам таъминланганлар учун 25 та иш ўрни яратмоқчиман, - дейди Марғилон шаҳар, Наврўз МФЙ, Йўлдош шаҳарчаси, Ибрат кўчаси, 33- хонадонда яшовчи Саломатхон Юсупова. – Келажакда ишимни ривожлантириб, қаровсиз кексаларни, Меҳрибонлик уйларини ҳомийликка олиш ниятим бор. Мен мини-завод қуриб, сут-қатиқни қайта ишловчи корхонани ҳам ишга туширмоқчиман. Шу ишларни 5 ойдан бери ҳал қилолмай юргандим, мана бугунги қабулда  бирпасда ҳал бўлди, менга Қўштепа туманидан ер ажратиб бериляпти.

Шунингдек, оммавий сайёр қабуллар давомида коллеж ҳудуди ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди. Вилоят Бандлик бошқармаси томонидан ташкилланган бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркасида ҳам фуқаролар ўзлари учун муносиб иш ўринлари билан танишиш ва танлаш имкониятига эга бўлдилар. Ташкилланган ҳунармандчилик ярмаркалари, китоб ярмаркаси қабулга келган ташкилот раҳбарлари ва фуқароларда катта таассурот қолдирди. Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.