Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ахборот хизмати: РИШТОН ТАДБИРКОРЛАРИНИНГ ХАВОТИРИГА ЎРИН ЙЎҚ

×

 2019-05-23 17:39:50    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Риштон туманида деҳқон бозоридаги тадбиркорлар дўконларининг бузилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Бир неча тадбиркорлар видеомурожаат билан ҳам чиққанлар. Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан туман деҳқон бозоридаги ҳолат ўрганилди.

Бугунги кунда Риштон тумани марказида йирик масштабда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Чунки Риштон мамлакатимиз ва чет эллардан туристлар кўп келадиган жой ҳисобланади. Шунинг учун йўлларнинг кенгайиши, автомобиль турар жойларининг қулай бўлиши давр талабидир.

Риштон туманининг собиқ ҳокими Ғ.Мамадалиевнинг  2017 йил, 7 апрелдаги №751-сонли қарори билан деҳқон бозори ҳудудида реконструкция ишларини амалга оширишга киришилган. Шу пайтдан эътиборан тадбиркорлар ва бозор ҳудудидаги аҳолига огоҳлантириш хатлари бериб келинади.

Ҳозирги туман ҳокими Т.Раҳимовнинг бош режага асосан деҳқон бозори қайта қурилиши муносабати билан ҳудудда жойлашган ҳовли жойлар бузилиши  ҳамда туман ҳокимлиги заҳира фондига қайтарилиши тўғрисида 2018 йил, 17 февраль кунги №460-сонли қарори билан қабул қилинган.

2019 йил, 22 май куни эса туман ҳокимининг 68-ф фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил, 27 мартдаги “2017-209 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги  №2853-сонли қарори ҳамда Риштон тумани деҳқон бозори МЧЖнинг 2019 йил, 21 майдаги 226-сонли алоқа хатига асосан қабул қилинган.

Фуқаролар иддао қилганидек, огоҳлантириш бир кун олдин эмас,  бир йил олдин тарқатилган. 21 май куни эса қайта огоҳлантириш берилган.

Туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Содиқжон Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, аввалдан реконструкция қилиниши керак бўлган деҳқон бозоридаги дўконларни бузиш учун компенсация маблағлари ҳал бўлмаганлиги учун бузиш ишлари тўхтатиб қўйилган эди. Эндиликда компенсация тўлаш имконияти пайдо бўлганлиги учун бу ишлар қайтадан бошланган. Бозор ҳудуди 21 та бузиладиган ҳовлилар ҳисобига кенгайиши  айтилди. Мутахассислар ҳозирги кунда режа устида муҳокама ишларини олиб бормоқдалар. Ҳозирги кунда бозор ҳудудида ёнғин хавфсизлиги учун шароит йўқ, бетартиб қурилган дўконлар йўлларни тўсиб қўйган. Шунингдек, бозор ташқарисида автомашиналар тўхташ жойи йўқ бўлиб, автомобиллар катта йўл ёқасида тўхтамоқда.

Содиқжон Ҳайдаров сўзларига кўра, нафақат туман марказида ободонлаштириш ишлари олиб борилади, балки чора-тадбирлар режасида  аҳоли ҳаётини фаровонлаштириш ҳам кўзда тутилган. Унга кўра туман аҳолисини қийнаб келаётган тоза ичимлик суви ва оқова тармоқларини қайта қуриш ва янгилаш ишларига 8,6 млрд сўм, электр таъминотини яхшилаш учун 7,1 млрд сўм, табиий газ тармоқларини янгилаш учун 5,2 млрд сўм,  автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 11 млрд сўм маҳаллий бюджетдан сарфланади. Бундан ташқари, кўпқаватли уйларнинг том қисми ва фасадини таъмирлаш ишлари ҳам кўзда тутилган.

Туман ҳокими билан суҳбатлашганимизда “Компенсация тўлови тўланиб, тадбиркорларнинг зарари қоплаб берилмагунча дўконлар бузилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас” деди раҳбар.

Ҳозирда туман марказида йўлни кенгайтириш туфайли айрим аҳоли уйлари ҳам бузилмоқда.  Туман ҳокимлиги томонидан ушбу хонадон эгаларининг зарарлари қоплаб берилмоқда, имкон даражасида қурилиш материалларидан ҳам ёрдам қилиш режалаштирилган. 

Ушбу ҳолат ўрганилганидан сўнг фуқароларимизнинг хавотирлари ўринсиз эканлигини билдирамиз.  Айни дамда туман ҳокимлиги томонидан бозор тадбиркорлари орасида тушунмовчиликларга барҳам бериб, улар билан суҳбатлашиш жараёнлари  олиб борилмоқда.